Илм

Маййит ва уни ғусл қилдириш (Енгил фиқҳ)

1550

Агар киши жон узилиш ёқасига келганда, ўнг томони билан қиблага қаратиб ётқизилади. Унга икки калима талқин қилиб турилади. Агар вафот этса, жағи боғланади ва икки кўзи юмиб қўйилади.

Ғусл ҳақида фасл

Агар маййитни ювмоқчи бўлишса, уни тахтага ётқизишади. Авратини латта билан ёпишади ва кийимини ечишади. Унинг оғзи ва бурнини ювмаган ҳолда таҳорат қилдиришади. Сўнг устидан сув қуйишади. Тахтасига тоқ марта тутатқи айлантиради. Сувни сидр ёки ишқор билан қайнатилади. Агар улар топилмаса, қуруқ сувнинг ўзи бўлади. Боши ва соқоли тугмачагул билан ювилади. Сўнг чап томонига қилиб ётқизилади. Сув ва сидр билан то сув тахтага тегиб турган жойларига теккунча ювилади. Кейин ўнг томонига қилиб ётқизилади ва бундаям тахтага тегиб турган жойларига сув етказиб ювилади. Сўнг ўтқизиб, бирор нарсага суяб қўйилади ва қорнини енгил силанади. Агар бирор нарса чиқса ювилади, бунда ғусли ҳам, таҳорати ҳам қайтарилмайди. Кейин бир мато билан артилади ва маййитни кафанланади. Бошига ва соқолига хушбўй қўйилади. Сажда ўринларига эса кофур қўйилади. Маййитнинг сочи ва соқоли таралмайди. Тирноғи ва сочи олинмайди.


"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юқумли касаллик (коронавирус) сабаб вафот қилган кишини ювиш ва дафн қилиш

11336 10:29 27.03.2020

Германияда теракт қурбонларига жаноза ўқилди

1326 16:20 25.02.2020

Зардуштийликни даъво қилган кишига жаноза ўқиладими?

4090 20:40 18.02.2020

Бунақа жаноза бўлмаган...

3174 22:00 22.01.2020

Жанозасини Ҳажжож ўқиган зот

2088 12:02 20.01.2020

Сулаймонийнинг жанозасида камида 35 киши ўлди

1836 17:00 07.01.2020
« Орқага