Илм

Жанозани кўтариш ва дафн қилиш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

1141

Жанозани кўтариш фасли

Маййитни тобутига олишса, унинг тўрт томонидан кўтаришади ва йўртмаган ҳолда тезроқ юришади. Қабр бошига етиб боришса, тобут одамлар елкасидан тушмасдан бурун ўтиришлари макруҳ бўлади.

Дафн қилиш ҳақида фасл

Қабрни қазиб, лаҳад қилинади. Маййитни қибла томондан киргизилади. Уни лаҳадига қўювчи: “Бисмиллаҳи ва ала миллати расулиллаҳи” деб қўяди. Юзини қиблага қаратади ва кафанидан тугунини ечади. Сўнг лаҳадни хом ғишт билан текислаб беркитади. То лаҳад хом ғишт билан текислангунча, аёл кишининг қабри ёпиб турилади. Эркакнинг қабри ёпиб турилмайди. Қабрни пишган ғишт ва ўтин билан маҳкамлаш макруҳ. Қамишнинг эса зарари йўқдир. Сўнг тупроқ ташлаб, қабр дўмса қилинади, текисланмайди.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дор, тухум ва жаноза

2093 17:00 21.06.2020

Афғонистон: жанозада портлаш юз берди

762 18:30 12.05.2020

Юқумли касаллик (коронавирус) сабаб вафот қилган кишини ювиш ва дафн қилиш

12140 10:29 27.03.2020

Германияда теракт қурбонларига жаноза ўқилди

1440 16:20 25.02.2020

Зардуштийликни даъво қилган кишига жаноза ўқиладими?

4428 20:40 18.02.2020

Бунақа жаноза бўлмаган...

3425 22:00 22.01.2020
« Орқага