Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

442

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси бош имоми Ли Жу Хва (Aбдулраҳмон Ли) билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, учрашувда Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва Жанубий Кореядан мамлакатимизга зиёрат туризми йўналиши бўйича сайёҳларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Ли Жу Хва Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясидаги алоҳида ўрнини қайд этиб, Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳаким Термизий, Aбу Мансур Мотурудий каби исломшунос олимлар ва мутафаккирлар томонидан яратилган буюк мерос кўплаб хорижий мутахассислар ва мусулмон жамоатчилиги эътиборини қозонганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда шу кунгача сақланиб қолган улуғ аждодларнинг қадамжолари, мақбаралар ва музейлар дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб мусулмон зиёратчиларни ўзига жалб қилади.

Ли Жу Хванинг қайд этишича, Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси нисбатан янги ташкилот бўлиб, ислом маданияти марказларидан бири ҳисобланган Ўзбекистоннинг бой илмий ва маданий салоҳиятини ўрганишга қизиқиш жуда ҳам катта. Шу мақсадда федерация раҳбарияти Ўзбекистонга сафар қилиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази, бошқа ташкилот ва муассасасалар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш истагини билдирган.

Мулоқот чоғида Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини 2022 йилнинг январь ойида ташкил этиш бўйича келишиб олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

101 13:36 06.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

357 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

116 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

234 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1446 10:03 06.12.2021

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

298 09:35 06.12.2021
« Орқага