Янгиликлар

ЖАР етакчиси Мусулмонларни иқтисодиётга ёрдам бергани учун мақтади

666

Чоршанба куни Жанубий Африканинг янги президенти Кирил Рамафоса мусулмонларни мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссалари учун мақтади.

«Мусулмонлар аҳолининг атиги 1,6 фоизини ташкил қилса-да, улар 55 миллион одамнинг иқтисодига 10 фоиз ҳисса қўшганларини айтишим мумкин», деди у Кейп Таундаги ифторлик дастурхонида.

Рамафоса ўша куни кечқурун Мусулмонлар суд кенгашининг етакчилари билан биргаликда ибодат қилишди.

Шунингдек, мусулмонларнинг иқтисодиёт, ҳукумат, суд ва бизнесга доир ҳар бир йўналишдаги иштирокини таъкидлаб ўтди.

Рамафоса, шунингдек, жанубий африкалик мусулмонларни кам таъминланган оилаларга ихтиёрий равишда ёрдам беришини ҳам айтиб ўтди. У терроризмни қоралади ва Жанубий Африка террорчилар учун дам олиш жойи эмаслигини айтди.

"Юз йиллар олдин бўлгани каби Жанубий Африка Республикасида ҳеч қачон Ислом тақиқланмайди", деди Рамафоса.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластин ЖАРнинг хатоларини такрорламаслиги лозим

1094 17:05 07.10.2019

ЖАРда Исломий никоҳ расмий никоҳга тенглаштирилди

925 07:00 06.09.2018

Жанубий африкалик аёллар сурияликларга гуманитар ёрдам жўнатишди

560 08:00 04.08.2018

Эрдўған: «Туркия камбағал давлатларга ёрдам кўрсатиш бўйича дунё етакчиси»

1344 12:00 29.07.2018

Ғазодаги воқеалар сабаб ЖАР Исроилдаги элчисини чақириб олди

1320 08:00 15.05.2018
« Орқага