Жарроҳлик амалиётини ўтказишнинг қандай шартлари бор?

20:43 05.01.2018 482

Савол: Жарроҳлик амалиётини ўтказишнинг қандай шартлари бор?

Жавоб: Шартлар қуйидагилардан иборат:

1. Ўтказиладиган амалиётга шариат рухсат берган бўлиши

2. Беморда бундай амалиётга эҳтиёжнинг бўлиши

3. Амалиётга беморнинг ижозат бериши

4. Шифокор ва ёрдамчиларида етарли билим ва тажриба бўлиши

5. Амалиётнинг муваффақиятли ўтишига жарроҳда етарли асос бўлиши

6. Амалиётдан ўзга чоранинг йўқлиги

7. Амалиётнинг бундан каттароқ, оғирроқ оқибатларга олиб келмаслиги

8. Амалиётнинг беморга нафи тегиши.

Савол: Ўтказиладиган амалиётга шариат рухсати шартлигини қандай тушунамиз?

Жавоб: Еру кўкдаги барча нарса Аллоҳ таолонинг мулкидир, шунингдек инсон танаси ҳам. Аллоҳ таоло айтадики: “Осмонлар ва Ер ҳамда улардаги бор нарса Аллоҳнинг мулкидир.” (Моида:120) Шундан келиб чиқиб, бемор ҳам, шифокор ҳам бировнинг мулки бўган нарсани унинг изнисиз ўзларича тасарруф эта олмайдилар. Инсон танасини тасарруф қилишда Аллоҳнинг ижозати шартлиги шу билан изоҳланади. 

Савол: Беморда амалиётга эҳтиёж бўлиши шартлигини тушунтириб берсангиз?

Жавоб: Буни агар амалиёт ўтказилмаса, беморга катта зарар етиши сабабли беморда амалиётга зарурат туғилиши билан изоҳлаш мумкин. Чунки амалиётга зарурат туфайлигина рухсат этилади. Бундай зарурат эса амалиёт ўтказиладиган лаҳзагача давом этиши керак.

Савол: Бемор мажнун ёки ёш бола каби ўз ишига тўла жавоб бера олмайдиган бўлса, у ҳолда амалиётга ижозатни ким беради?

Жавоб: Беморнинг васийлигини олган шахс, яъни ота, бобо кабилар берадилар.

Абу Абдулазиз

Фойданилган асосий манбалар рўйхати:

1) Қуръони Карим.

2) Алауддин Абу Бакр ибн Масъуд ал-Косоний. “Бадаиус-сонаиъ”. “Дорул-фикр”. Дамашқ, 1989 й.

3) “Ал-фатавал ҳиндийя”. Байрут, 1996 й.

4) Жалолиддин Абдурроҳман ас-Суютий. “Ал-ашбаҳ ван-назоир”. Байрут, 1989 й.

5) Зайнул Обидийн Иброҳим инб Нужайм. “Ал-ашбаҳ ван-назоир” Байрут, 1992 й.

6) Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. “Саҳиҳул Бухорий”. “Дор иҳёил кутуб ал-арабийя”. Қоҳира.

7) Мухаммад ибн Мухаммад ал-Мухтор аш-Шинқитий. “Аҳкамул жироҳа ат-тиббийя”. Жидда, 1994 й.

8) Мухаммад ибн Обидийн. “Ҳошияту ибн Обидийн”.

9) Муҳаммад ибн Язид ибн Можаҳ. “Сунан ибни Можаҳ”. Қоҳира, 1999 й.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!