Жасинда Ардерн масжиддаги терактлар даврида кўрсатган йўлбошчилиги учун Нобель мукофоти таклиф қилинди

15:30 25.03.2019 1644

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардернга Нобель тинчлик мукофоти берилишини сўраб, иккита петицияни умумий ҳисобда 18 мингдан ортиқ одам имзолаган.

Ардерннинг ўтган ҳафта Крайстчёрч масжидларига қилинган икки террор ҳужумига жавобан кўрсатган йўлбошчилик салоҳияти кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлмоқда.

21 мартда The New York Times эълон қилган “Америка Жасинда Ардерн каби яхши йўлбошчига арзийди” номли таҳририят мақоласини эълон қилди.

Нобель тинчлик мукофотига номзодларни кўриб чиқувчи Норвегия Нобель қўмитасига ёзилган француз тилидаги петицияга ҳозиргача 3 мингдан ортиқ имзо йиғилган.

Change.org’даги БМТга ёзилган петицияга эса 15 мингдан ортиқ имзо тўпланган.

Петицияда Ардерннинг ўқотар қуролларни чеклаш учун кўраётган чоралари, масжидда ўлдирилган 50 одамнинг мотам маросимлари харажатларининг ҳукумат томонидан қоплангани, қурбонлар оилаларига уларни қучиб ҳамдардлик билдиргани, қора ҳижоб ўраб ўзининг улар билан биргалигини намойиш қилгани мақталган.

“Башарти Нобель тинчлик мукофоти шахсдан кўра кўпроқ унинг жасорати ва донолиги учун берилса, Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн бунга муносиб.”

“...Унинг Янги Зеландиянинг замонавий тарихида илк бор юз берган Крайстчёрчдаги ҳужумдан кейин кўрсатган кучли йўлбошчилиги бошқа давлатларнинг фожиа рўй берганда, тўғри йўл тутолмайдиган раҳбарларига намунадир”, деб изоҳ қолдирган одамлар петиция сайтида дея хабар бермоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!