Жавҳар Ас-Сицили – қул бўлиб туғилган Ал-Азҳар асосчиси

23:00 16.07.2018 1216

Жавҳар Ас-Сицили ёки cицилиялик Жавҳарнинг тарихи ажойиб ва афсонага ўхшайди. Туғилган санаси ҳеч кимга маълум бўлмаган киши қулдан олий табақали лашкарбошига айланган ва ислом тарихида энг кучли қўшинни ташкил қилишга эришган.

Фотимийлар сулоласининг пойтахти бўлмиш Туниснинг Мадхия шаҳрида туғилиб ўсган. Бошқа тарихий манбаларга кўра, у Италиядаги Сицилияда, баъзи бирларга қараганда умуман Хорватияда туғилганлиги тўғрисида тахминлар бор. Маҳдия Коҳиранинг архитектурасига таъсир кўрсатганлиги тўғрисида фикрлар мавжуд.

Жавҳар араб дунёсини Ироқ, Сурия ва Мисрдан тортиб Марокаш сохилларигача бирлаштирган деб ҳисобланади. У Ўрта Ер денгизини айланиб ўтган, мисли кўрилмаган саргузаштларни бошидан кечирди, хаттоки денгиз қароқчилари томонидан ўғирланган ҳам. Шуларни ҳаммасини ўз бошидан ўтказиб, араб пойтахтини, тарихий масжид ва энг муҳим дорилфунунни ташкил қилишга киришди.

Жавҳар қачон туғилганлиги номаълум, бунинг сабаби қулларнинг туғилиши рўйхатга олинмаган. Биз фақат у 10 асрда таваллуд топганлигини биламиз халос.

Вафоти санаси аниқ, чунки у пайтда Фотимийлар тарихида энг муҳим лашкарбоши, Коҳира, Ал-Азҳар масжиди ва шу номли университет асосчиси эди. Бу 992 йил 1 февралда содир бўлган.

Жавҳар Шимолий Африкага ёшлик пайтида олиб келинган эди. Халифа Исмоил Мансур Биллаҳникига тушди. Халифанинг ўғли Муизз ҳукуматга келганда Жавҳарни озод этишди. Кўп ўтмай у лашкарбошигача кўтарилди.

969 йилда у Коҳирага асос солган, унинг номи музаффар маъносини билдирувчи Ал-Коҳира сўзидан олинган. Лекин кўпчиликнинг фикрича унинг энг катта муваффақияти бу Ал-Азҳар университетини тузишидир.

Ал-Азҳар масжиди амирларга севимли бўлган ва у ҳокимиятни билдирарди ҳамда ҳолат асрлар оша сақланиб келмоқда.

Жавҳар Италия ярим оролидан Мисрга биринчи кўчиб келганлардан эди, лекин уларни орқасидан бошқалар ҳам кела бошлади. Падуа университетининг ислом давлатлар тарихи профессори Лайла Ал-Хусси қайд қилишича: “Миср Италиядан бўлган миграциянинг бир неча тўлқинига дуч келган”.

Muslim.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!