Илм

Жавоб бериш шарт бўлмаган саволлар ҳақида

2119

Шайх Юсуф Қaрзовий жавоб бериш шарт бўлмаган саволлар ҳақида гапира туриб, ўзларининг "Замонавий фатволар" китоблари муқаддимасида шундай дейдилар: 
"Мендан сўралганда жавоб беришдан бош тортадиган саволлардан бири, тушлар таъбиридир. Менинг вазифам ҳукмларни баён қилиш, тушлар таъбирини эмас. Чунки ҳукмларнинг ҳукм олинадиган усуллари ва мурожаат қилинадиган манбалари бўлади. Тушларга келсак уларнинг қонун ва қоидаси йўқдир. Уларнинг таъвили шахслар, ҳолатлар ва замонга қараб фарқланади. Умуман олиб қараганда улар гумон ва тахминга асосланади. Илло Аллоҳ фаросат берган ва тушлар таъвилини ўргатган кишилар бундан мустаснодир.  "Биз бундай тушларнинг таъбирини билувчи эмасмиз" (Юсуф сураси, 45-оят) деймиз.

Бу тўғрида савол берганларга: "Юсуфи содиқ эмас, мен Юсуф Қaрзовийман" дейман. Юсуфи содиқни Аллоҳ бу билан хослади ва бошқага ўргатмаганини билдирди. Ҳақиқатда мен туш таъбирини яхши билмайман ва билишни ҳам хоҳламайман. Чунки одамларнинг туши тугамайди. Уни билишга бўлган қизиқишлариям сўнмайди. Хусусан аёллар ҳаёт ва фикрларининг кўп ҳиссасини тушлар ва уларнинг ўйи эгаллаб олган".

Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин шароитида ҳайит байрамини қандай ўтказамиз?

769 21:50 23.05.2020

Толиби илм ва уламолар таъминоти умматнинг вожибидир! (давоми)

384 13:20 23.05.2020

Сардоба бўйича бир нечта саволларим бор!

1973 17:00 12.05.2020

Бева аёлнинг жаннатга кириши осонми?

1350 10:30 29.04.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Рўза ҳақида кўп сўраладиган саволлар...

1334 08:00 29.04.2020

Саҳарлик ҳақидаги савол-жавоблар

682 09:00 28.04.2020
« Орқага