Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир элчиси уч ойдан сўнг Францияга қайтмоқда

543

Жазоирнинг Франциядаги элчиси мамлакатга чақириб олинганидан уч ой ўтиб Парижга қайтиши маълум қилинди, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Хабарга кўра, Жазоир президенти Абдулмажид Таббун Франциядаги элчи Муҳаммад Антар Довудни қабул қилган ва унга ўз иш жойига қайтиши мумкинлигини маълум қилган.

Элчининг Жазоирга чақирилишига Франция президенти Эммануэль Макрон 2021 йилнинг 2 октябрь куни Жазоир тарихи «реал бўлмаган баёнотлар ва Францияга нисбатан душманлик»ка асосланганини айтгани сабаб бўлган эди. Шундан сўнг Жазоир ўз элчисини чақириб олган ва мамлакат ҳудудини Франция ҳарбий самолётлари учун ёпганди.

Шунингдек, 10 декабрь куни Франция Ташқи ишлар вазири Жазоир билан ўртадаги кескинликни юмшатиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган эди.

МАВЗУГА ДОИР ХАБАРЛАР:

 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоирда инглиз тили мактаб дастурига киритилди

237 14:45 21.06.2022

Жазоир Испания билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни бекор қилди

295 14:30 21.06.2022

Насронийлар халоскори бўлган шайх

826 21:05 17.06.2022

Жазоир Марокаш ва Исроилни мамлакатни ҳақорат қиладиган француз сериалини молиялаштиришда айбламоқда

739 19:35 23.02.2022

Жазоирнинг собиқ вазири аввал содир этган жиноятлари учун жазога тортилмоқда 

627 10:48 16.02.2022

АҚШ Европага Жазоир газини етказиб бермоқчи

957 18:35 11.02.2022
« Орқага