Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир France 24 телеканалини душман деб эълон қилди

905

Жазоирда давлатга ва унинг ташкилотларига очиқ-ойдин ва муттасил равишда душманлик қилиб келгани сабабли Франциянинг France 24 телеканали аккредитацияси бекор қилинди.

Бу ҳақда Жазоир ахборот вазири Аммор Билхиймар давлат телевидениесига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, France 24 телеканалида Жазоирга нисбатан душманлик кайфияти ҳукмрон.

“Телеканал касбий ахлоқ қоидаларини ҳурмат қилмайди, дезинформация ва манипуляция билан шуғулланади”, – деди вазир. 

Жазоир ҳукумати ўтган йилнинг мартида норозилик намойишларини бир томонлама ёритаётганини айтиб, France 24 телеканалини огоҳлантирган эди. 

Эслатиб ўтамиз, France 24 Франциянинг халқаро жамоатчилик телеканали бўлиб, ўз фаолиятини 2006 йилнинг декабрида бошлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоирни 20 йил бошқарган собиқ президент вафот этди

464 12:20 18.09.2021

Мусулмонлар Жазоир ва Марокашни муросага чақиряпти

780 21:55 26.08.2021

Жазоир Марокаш билан дипломатик алоқаларни узди

480 13:30 25.08.2021

Жазоирда ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони ортди, мотам эълон қилинди

364 12:05 12.08.2021

Жазоирдаги ўрмон ёнғинида ўнлаб киши ҳалок бўлди

290 09:09 11.08.2021

Жазоир ва Марокаш ўртасида навбатдаги зиддият

1843 22:10 19.07.2021
« Орқага