Жазоир пойтахтига саёҳат. Эътиборингизни тортадиган 5 маскан

23:05 08.08.2019 399

Жазоир – шу ном билан аталувчи мамлакатнинг энг катта шаҳарларидан биридир. Шаҳар маркази бўйлаб фаранг усулубида барпо қилинган кенг кўчалар ва иншоотлар, уларга туташиб кетган тарихий ва миллий кўчалар, ЮНЕСКО бутунжаҳон меросига киритилган масканлар – буларнинг барчасини Жазоир қалъаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Жазоир ўтмиш ва замонавий давр орасига қоришиб кетган. Минг йиллар аввал энг биринчи одамлар келиб ўрнашишни бошлаган бўлса, бугунга келиб бу шаҳар 3,5 миллиондан зиёд аҳолига эга мегаполисга айланган. Мавжуд метро тизими шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни анча осонлаштиради.

Аркнинг юқори қисмидан кўриниши

Айни дамда пойтахт Жазоирда хитойлик ишчилар томонидан кўплаб қурилиш ишлари олиб бориляпти, шунинг учун хитойларни учратиб қолсангиз, ҳайрон бўлманг. Халқаро аэропорт терминали, дунёдаги энг баланд масжидлардан бири (минораларининг баланлиги 265 метрга етади) ва миллион китобни ўзида жамлаган кутубхона қурилишида хитойликлар қатнашмоқда. Метро тизимида катта кенгайтириш ишлари ҳам хитойликлар амалга ошираётган лойиҳалардан биридир. 

Пойтахтда ушбу 8 ишни қилишни унутманг!

  1. Арк бўйлаб сайр қилинг

         Арк атрофидаги кичик кўчалардан бири       

                                                               Кичик шинам кўчалар

                                                             Миллий ҳунармандчилик      

          Денгизнинг Арк томондан кўриниши

XVI-XVIII асрларда Ўртаер денгизига қаратиб қурилган Жазоир Арки бир пайтлар адирлар бўйлаб ястаниб ётган чалкаш кўчалардан иборат бўлиб, шаҳарни ўз деворлари билан ўраб, ҳимоя қилиб турган. Бугунги кунда бу жой Жазоирнинг тарихий ва маданий юрагидир. Кўплаб рассомлар ва ҳунармандларнинг устахоналари ана шу ерда жойлашган.

Сайр қилишни режалаштирсангиз, гид хизматидан фойдаланиш вақтингиз мазмунли ўтишига ва тарихдан баҳраманд бўлишингизга анча ёрдам беради. Шунингдек, кузатувчи гид сизга Жазоирни энг чиройли нуқтадан кўриш имконини берувчи жойларга бошлаб боради. Арк ҳудуди ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига 1992 йилда киритилган.

Бутун кунингизни кўчаларни сайр қилиш биллан ўтказишингиз ҳам мумкин.

Аркнинг юқори нуқтасидан кўриниш

Бу ерга енг яқин метро стансияси: Шаҳидлар майдони

  1. Шаҳидлар майдонига ташриф

Шаҳидлар майдони меъморий ёдгорлиги пойтахтнинг диққатга сазовор нуқталаридан бири ҳисобланади. У Францияга қарши 1954-1962 йилларда олиб борилган озодлик ҳаракатларида ҳалок бўлган жазоирликлар хотираси учун барпо қилинган. Бу уруш 1,5 миллионга яқин инсонни ҳаётдан олиб кетган (француз тарихчилари эса ҳар икки томондан жами 400 минг ўлганини айтади).

1982 йилда бунёд этилган, баландлиги 92 метр бўлган меъморий обидани пойтахт Жазоирнинг деярли барча нуқтасидан кузатиш мумкин.

Шаҳидлар майдони ёдгорлиги

Меъморий обида ичида жойлашган музейда уруш билан боғлиқ жуда кўп экспонатлар мавжуд, уларда французларнинг уруш пайтида озодлик ҳаракати иштирокчиларини қай тарзда азоблагани акс эттирилган.

Шаҳидлар хотираси майдони шундоққина Ҳамма ботаник боғи ва Миллий санъат музейидан юқорироқда жойлашган (Le Musse National Des Beaux-Arts).

Шаҳидлар майдонига олиб чиқувчи осма йўл

Яқин метро бекати: Jardin d’Essais

3. Ботаника боғида ҳордиқ чиқаринг

Ботаника боғининг умумий кўриниши

Миллий санъат музейи ва Шаҳидлар майдонининг Ботаника боғидан кўриниши

Қуёш кунни қиздиришни бошлаган маҳал кўнглингиз ҳордиқ чиқаришни истаса, Ботаника боғи айнан сиз боришингиз бўлган маскан.

1832 йилда ташкил этилган Ботаника боғи бугунги кунда 58 гектар майдонни эгаллаган, бу ерда 1200 хил ўсимликлар парваришланади.

Яқин метро бекати: Jardin d’Essais

4. Президент саройи (PALAIS DES RAIS)

Президент саройи ичкаридан кўриниши

Қуйи Аркнинг сўнгги сақланиб қолган қисмидаги тарихий бинолардан бири бўлган бу сарой шундоққина соҳил бўйида жойлашган. Тарихи 1750 бориб тақалувчи мазкур ёдгорлик 3 та сарой ва 6 та хонадан иборат.

Сарой биноси санъат ва маданият маркази сифатида фойланилгани боис йил давомида бу ерда кўргазмаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

5. “Кетчоу” масжиди

“Кетчоу” масжиди 1612 йилда, усмонийлар даврида қурилган бўлиб, французлар томонидан 1845 йилда черковга ўзгартирилган эди. Бироқ Жазоир ўз мустақиллиги қўлга киритгандан сўнг, 1962 йил яна масжидга айлантирилди.

“Кетчоу” масжиди шаҳар марказида, айнан Аркнинг зиналари бошланадиган муҳим нуқтада жойлашган бўлиб, бугунги кунда Жазоирдаги энг яхши сақланган тарихий ёдгорлик сифатида эътироф этилган.

Жазоирга саёҳатимиз ҳали давом этади...                

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!