Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жазоир ва Марокаш ўртасида навбатдаги зиддият

1610

Жазоир ҳукумати якшанба куни Марокашдаги элчисини маслаҳатлашиш учун зудлик билан чақириб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Algeria Press Service агентлиги хабар тарқатди.

Элчининг чақириб олинишига Марокашнинг БМТдаги доимий вакили Умар Халил томонидан Қўшилмаслик ҳаракати аъзолари орасида тарқатилган расмий нота сабаб бўлган. Ҳужжатда Марокаш Жазоирнинг шимолидаги Қобилия вилояти аҳолисининг мустақиллик учун интилишини очиқ-ойдин ва аниқ шаклда қўллаб-қувватлаши айтилган. 

Жазоир томони бу баёнотни «манфур, хавфли ва провокацион» деб баҳолади. Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги Марокашда Умар Халилнинг баёноти бўйтича якуний позициясини эълон қилишини истади. Бироқ мазкур масалада Работдан садо чиқавермагач, элчини чақириб олишга қарор қилинди. 

Сўнгги бир неча ўн йилдан бери Жазоир ва Марокаш муносабатлари мураккаблигича қолмоқда. Асосий келишмовчилик Ғарбий Саҳрои кабир билан боғлиқ, ҳар икки давлатнинг мазкур ҳудуд бўйича позицияси бир-биридан кескин фарқ қилади. Жазоир – Марокаш чегараси 1990 йилдан бери ёпиқ. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жазоир France 24 телеканалини душман деб эълон қилди

772 08:00 14.06.2021

«Франция музейида жазоирликларнинг суяклари томошага қўйилган»

2795 09:30 11.05.2021

Жазоир: Африканинг энг катта давлати

1181 18:00 26.04.2021

Ўзбекистон—Жазоир сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

646 19:00 31.03.2021

Франция: Жазоирдаги уруш архивлари очилмоқда

764 18:30 10.03.2021
« Орқага