Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жээнбеков умрадан қайтди. У судга чақирилиши мумкин

1046

Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков умра сафаридан қайтиб келди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, у рафиқаси билан 2 февраль куни Истанбул орқали Маккага кетган эди, 10 кундан кейин эса ортга қайтди. 

Сооронбай Жээнбеков Саудия Арабистони подшоҳининг таклифига биноан умрага боргани айтилмоқда. 

Аввалроқ Жээнбековнинг собиқ бош вазир ўринбосари Дуйшенбек Зилалиевнинг иши бўйича Бишкекдаги Биринчи май тумани судига чақирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Зилалевнинг банкдаги ячейкасидан 1 миллион доллар чиққан ва бу пуллар Жээнбековнинг сайловолди кампанияси учун мўлжаллангани иддао қилинмоқда. Собиқ президентнинг адвокати эса унинг Зилалев ишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтмоқда. 

Жээнбеков ўтган йилнинг 15 октябрида, парламент сайловидан кейин бошланган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли истеъфо берган эди. Айни пайтда Жээнбеков собиқ президент мақомига эга бўлгани сабабли уни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди, яъни жавобгарликка тортиш учун аввал уни собиқ президент мақомидан маҳрум этиш керак.  

Қирғизистонда Роза Отунбаевадан ташқари барча собиқ президентларга қарши жиноий ишлар очилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фарғонада уч давлат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади

339 16:30 14.04.2021

Қирғизистон яна бошқарувнинг президент шаклига ўтади

643 07:05 12.04.2021

Қирғиз Республикасида референдум бўлиб ўтади

781 11:00 10.04.2021

Қирғизистондаги олтин конига руслар кўз олайтирмоқда

1315 09:30 02.04.2021

Ўзбекистон — Қирғизистон муносабатлари россияликлар нигоҳида

2733 14:00 31.03.2021

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Бош вазирини қабул қилди

294 08:45 27.03.2021
« Орқага