Шарқий Африкада жойлашган Жибутида мамлакатнинг энг йирик масжиди барпо этилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
“Абдулҳамидхон II” масжидининг қурилиши 2015 йилда бошланган бўлиб, бунинг учун маблағ Туркия диёнат вақфи томонидан ажратилди. Қурилиш материалларининг катта қисми Туркиядан олиб келинди.
Жибутининг энг катта масжиди қурилиши ниҳоясига етмоқда
Шайх Зайд Катта Масжиди. Абу Даби, БАА.
Хитойдаги масжидларга нима бўляпти?
Масжиднинг очилиш маросими яқин орада бўлиб ўтади, унда Туркия парламентининг спикери Мустафо Шентўп иштирок этиши кутилмоқда.
Усмонийлар меъморчилик услубида барпо этилган “Абдулҳамидхон II” масжидида бир пайтнинг ўзида 6 минг киши намоз ўқиши мумкин. Асосий гумбазининг баландлиги 27 метрга, диаметри 20 метрга, икки миноранинг баландлиги 46 метрга тенг.