Жигар циррозига чалинган Нуриддинга ёрдам берайлик

17:30 22.02.2019 2246

Нуриддин оғир дардга ( жигар циррозига) чалинди, аммо давоси бор экан, фақат оиланинг қўли калта. Саховатпеша юртдошларимизнинг тезкор холис моддий ёрдамига муҳтож.

Ҳайдаров Нуриддин Комилжонович 1988-йилда туғилган, ёши 30 да. Ҳозирда Тошкент вилояти, Янгийул тумани Йўғон тепа қишлоғига қарашли “Ғалаба“ маҳалласида истиқомат қилади.

Оилали, 2 нафар қизи бор. 1990 йил яъни 2 ёшлигида Гепатит Б касаллиги билан касалланган.

ТМЭК хулосасига кўра, у меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмайди. Иккинчи гуруҳ ногирони сифатида рўйхатда туради.

“Касаллигим жуда оғир ўтган экан. Қорнимда шиш пайдо бўлгач, шифокорлар мени ўлиб қолиши мумкин , дейишган экан. Даволанганимдан сўнг аҳволим яхшиланган. Шундан сўнг вақти-вақти билан даволаниб юрдим. 2005 йилда касаллигим туфайли аҳволим оғирлашиб шифохонага ётқизилдим ва текширувлар натижасида гепатит Б га гепатитнинг Д формаси ҳам қўшилгани аниқланди. Умумий аҳволим оғирлашиб бирон-бир ишга ярамай қолдим.

Дориларни кўп қабул қилганлигим сабабли таъсир қилмай қўйди. 2006 йилда ТошМИ 2 шифокорлари томонидан жигар церрози ташхиси қўйилди. Даволанишларни давом эттириб юрдим. Кундан кун ахволим ёмонлашиб касалликнинг асоратлари юзага чиқишни бошлади. Қорнимдаги сув 15 литргача йиғилган. 2015 йил жуда оғирлашиб ётиб қолдим.

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Юқумли касалликлар касалхонасида, ТошМИ 1 ва 2, Вирусологияда даволаниб юрдим.

Ўзимизнинг ва Ҳиндистонлик шифокорлар хам жигар кўчириб ўтказиш йўли билангина менинг ҳаётимни сақлаб қолиш мумкинлигини айтишган. Афсуски вақт менга нисбатан ишламоқда. Жигар церрозининг асорати яъни қизилўнгач веналаринг варикоз кенгайиши натижасида қон қусишни бошладим. 3 марта операция қилиниб томирларим тикиб қўйилди. Аллоҳим меҳрибон 3-марта комага тушганимда ҳам оиламга, фарзандларимга қайтариб берди.

Ҳозирги вақтда умуман оёқда тура олмайман. Ишга ярамайман.

Ҳурматли, саховатпеша инсонлар сизлардан илтимос қилиб сўрайман менга имкон кадар холис ёрдам беринг.Мендан қайтмаса, Аллоҳдан қайтсин. Яшашни, фарзандларимни бахтини кўришни хоҳлайман“,- дейди Нуриддиннинг ўзи.

Нуриддинни Ҳиндистонда даволаниши, жигар кўчириб ўтказиш операцияси учун 32000 $ ва авиа чипта , яшашлари хамда бошқа харажатлар учун 7000$ , жами 39000$ миқдорида маблағ зарур .

Бу жуда ҳам катта маблағ. Лекин томиб, томиб кўл бўлур! Азизлар келинг ҳамжиҳатликда ёш, навқирон йигитимизни ҳаётга, оиласига қайтишига ҳиссамизни қўшайлик! Айтишади-ку, яхшилик ерда қолмас.

Нуриддиннинг 2 нафар шириндан шакар қизалоқлари бор. Келинглар шу қизалоқлар кўзининг нурини, суянган тоғини, отажонисини тузалиб кетишида қисман бўлса хам ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Дунёда ҳеч бир фарзанд отам деб йиғламасин! Отасиз қолмасин!

Нуриддин Ҳайдаров учун хайрия қилмоқчи бўлган инсонлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали (Click, Payme)

XAYDAROV NURIDDIN номига очилган

Халқ банк: 8600 0602 1555 5393

Опаси XAYDAROVA XALIDA номига очилган пластик карточка:

Агро банк: 8600 0423 5206 2334

Агро банкнинг Тошкент вилояти Янгийул шаҳри филиалида опаси XAYDAROVA XALIDA номига очилган валютадаги реквизитлари:

MФО: 00485.

226188407 9906 5497901

Халқаро пул ўтказмалар учун: KHALIDA KHAYDAROVA

Аgrobank Visa electron пластик карточка: 4187 8200 0010 4974

Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун опасини паспорт маълумотлари:

KHALIDA KHAYDAROVA

Паспорт рақами: AA 9934131

Бемор Нуриддин Ҳайдаровнинг телефон рақами:

+99899 838 48 01

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!