Жигар циррозидан азият чекаётган 18 ёшли Гулҳаё саховатли кишилар кўмагига муҳтож

15:00 12.07.2018 1715

Наманганлик Гулҳаё Турсунова оғир бемор. Эндигина 18 баҳорни қаршилаган қиз сурункали гепатит В вируси билан оғриган бўлиб, Ҳиндистонда жарроҳлик йўли билан бемор қизга онасининг жигарини бир қисми кўчириб ўтказиш орқали даволанади. Мазкур жарроҳлик операция учун сарфланадиган харажат жуда қиммат бўлиб, 50 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Бир қарашда бу сумма каттадек туюлади. Аммо тома-тома кўл бўлур деганларидек, саховатли кишиларнинг эҳсонлари орқали зарур маблағ йиғилади деб ўйлаймиз.

Интернет фойдаланувчилари ва бошқа юртдошларимиздан шу муслима синглимизга ёрдам беришларини илтимос қиламиз. Ҳамма ўз имкониятига яраша молиявий ёрдамини аямаса бир беморга катта ёрдам берган бўлардик ва Аллоҳнинг ҳузурида кўплаб ажр-мукофотларга сазовор бўлардик.

МАЪЛУМОТЛАР
Исми шарифи: Гулҳаё Турсунова 
Ёши: 18
Ташхис: Сурункали вирусли гепатит B.
Тел: +99893 401 23 09.
Пластик карточка рақами: 8600 0423 9031 7781.
Банк ҳисоб рақами: 23120000900000222372.
Тошкентда нақд пул етказиш учун: +99890 986 47 62 (Темур).

Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида: “Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир” ("Оли Имрон" сураси, 92-оят) дейди.

Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, дедилар (Бухорий ривояти).

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!