Иймон

Жин чалиши ҳақида динимиз нима дейди?

2958

Аллоҳ таоло  оламларни яратди. Улардан бири инсонлар олами бўлса яна бири жинлар оламидир. Хўш, «жин» ўзи нима? У қандай махлуқот?

Мўмин-мусулмонлар «жин» деб, аталувчи махлуқотнинг борлигига имон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг ишончли манбалар: Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан оламиз. Қуръони карим нозил бўлишидан олдин араб қабилалари жинларга худолар, деб ишонишган. Улар жинларнинг насаби Аллоҳ таолога етиб боради, Унинг жинлардан шериклари бор, деган бузуқ эътиқодга  бўйсунишган.

 Арабларда жинларнинг ҳукми ер юзида ўтади, деган эътиқод бўлиб, агар улардан бирорталари бирор жойга бориб, ётиб қолмоқчи бўлса, «Ушбу жойнинг хўжайин жинидан паноҳ сўрайман», деган дуони ўқишарди.

Аллоҳ таоло жинларни тутунсиз оловдан яратган. Улар ўзлари кўринмай туриб, бизларни ва бошқа нарсаларни кўриши ва турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Шунингдек, улар худди биз каби ирода ва ихтиёрли, илм ва маърифатга қобилиятли, иймон ва ибодатга таклиф қилинган ҳамда куфр ва исёндан қайтарилган махлуқотлардир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Жин ва инсни (инсонларни) фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим» ("Тур" сураси, 56-оят), дейди.

Демак, жинлар ҳам инсонлар каби фақатгина Аллоҳга ибодат қилиш учун яратилган. Уларнинг орасида ҳам инсонлар каби иймонли-иймонсиз, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоят топганлари бор. Қиёмат куни Аллоҳ таоло худди биз каби уларни ҳам ҳисоб-китоб қилади. Имон келтириб, яхши йўлда юрганлари жаннатга, имонсиз бўлиб, ёмон йўлни танлаганлари дўзахга киради.

Аллоҳ таоло  Одам алайҳиссаломни тупроқдан яратган. Айрим манбаларда одам яратилишидан олдин ер юзида етти минг йил давомида жинлар яшагани айтилади. Жинлар ҳам биз каби оила қуриб яшайди, ўзларидан насл қолдиради. Ейди, ичади ва ҳоказо.

Юқорида айтилган ҳар бир сўзимизга Аллоҳнинг каломи Қуръони каримдан далиллар келтириш мумкин.

Одам жисмига жинларнинг таъсири борми?

Юқорида айтилганидек, жинларнинг ҳам имонли яхшиси, имонсиз ёмони бўлади. Уламоларимиз имонсиз ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, деб айтадилар. Бунда кўпинча, одамларнинг ўзлари айбдор бўлади. Жинлар ўзларига ишонадиганлар, васвасага учраганлар, Аллоҳ таолонинг зикридан узоқ ва Қуръони карим тиловатида ғофил бўлганлар, жинлардан сақланиш учун ўқиладиган дуоларни ўқимай юрганларга тегиши мумкин. 

Дам солиш нима?

Дам солиш — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган, Қуръон суралари ила дам солишдир. Дам солишнинг энг афзали — инсон ўзига-ўзи дам солишидир.

Ҳар бир мўмин мусулмон,пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган  суралар ва дуоларни ўқиб юриши керак. Жумладан, эрталаб бомдод намозидан сўнг «Фотиҳа», «Оятул курси», «Ихлос», «Фалақ», «Нас» сураларини ўқиб юриш турли сеҳр ва кўз тегишидан сақлайди. Шунингдек, кечаси ухлашдан олдин ҳам худди шу сураларни ўқиб ўзига-ўзи дам солиб ётиш тавсия этилади.

Маъмуржон ЭРКАЕВ, исломшунос.

mahalladosh.uz сайтидан олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Имом Жавзий йиғлаб юборди...

48 07:30 04.06.2020

Иймон қўрғони, ҳидоят хонадони Бадиа

762 07:40 03.06.2020

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Владислав Сохин

882 15:31 02.06.2020

Мен фақат Қуръонни очган эдим...

1142 23:00 01.06.2020

Абдураҳмон Мешаян: “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” Ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова (давоми)

3591 20:00 29.05.2020

Абдураҳмон Мешаян: “Мен қандай Исломни қабул қилдим?” Ёхуд “Ҳидоятга келган армани” суҳбатига илова

4754 19:30 29.05.2020
« Орқага