Ислом

«Жиннимисиз, меҳробда ҳеч қанақа байт йўқку?!»

1663

Ироқлик фақиҳ(ҳозир Амирликда яшайди) Ҳошим Жамил айтади:

"Азҳарда докторликни ёқлаш арафасида молиявий қийинчиликка дуч келдим. Имтиҳон пайти яқинлашди. Квартира соҳиби мендан квартирани бўшатишни сўради. Мен ундан имтиҳонлар тугагунча муҳлат беришини сўрадим. У кўнмади. Бир неча кунгина вақт берди. Сўнгра менга  Ироқдан келадиган пул ҳам келмай қўйди.

Мени жуда қаттиқ қайғу эгаллади. Кўчага чиқдим. Мақсадсиз Қоҳира кўчаларини кездим. Бир пайт шом намозига азон айтилди.  Намоз ўқиш учун бир эски масжидга кирдим. Намозни ўқиб бўлгач меҳробда қуйидаги байтларни ўқидим (насрий маъноси):

"Сени нутфа ҳолида яратгандаги Жамил сифатимни эсла. Сенга онанг қорнида сурат берганимни унутма. Барча ишингда Менга ишон. Қўрқинчли ва оғир ишларда Мен сенга кифоя қиламан. Ишларингни Менга топшир. Билгинки, Мен ҳукмларимни тасарруф қилиб хоҳлаганимни қиламан".

Шайх айтади:

"Байтлар менга таъсир қилиб кўнглим ёришди. Ғамларим тарқади. Хотиржам бўлиб квартирага қайтдим. Бир неча дақиқадан сўнг эшик тақиллади. Очсам квартира соҳиби турибди. У менга:

- Кечирасиз безовта қилганим учун. Майли бемалол имтиҳонларни ўтказинг. Кейин бўшатарсиз, деди.

Мен унга раҳмат айтдим. Бу воқеадан тахминан бирор соатлар ўтиб биров менга телефон қилиб Ироқдан менга пул ўтказма борлигини айтди. Мени даҳшат қоплаган, ҳайратда эдим.

Эртаси куни ўша масжидга бориб ўша байт соҳибининг кимлигини сўрамоқчи бўлдим. Байт меҳробда йўқ эди. Мен имомдан, муаззиндан ва хизматчидан у байт ҳақида сўрадим. Улар:

"Жиннимисиз, бу меҳроб ўттиз йилдан бери шу ҳолатда турибди. Унда ҳеч қанақа байт йўқ", дейишди.

Камол ибн Туркия

Абдуқодир Полвонов тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғазода икки ойдан кейин илк бор жума намози ўқилди

177 11:30 23.05.2020

Машҳур футболчи Кануте Испанияда масжид қурмоқда

548 15:00 22.05.2020

Масжидга ҳужум қилган норвегиялик 21 йилга қамалиши мумкин

411 08:30 22.05.2020

Эҳсонни жойига сарфланг: Янгиерда катта масжид қурилмоқда

376 08:20 22.05.2020

Хитойликлар Шарқий Туркистондаги масжидда ресторан очди

5311 17:01 20.05.2020

Афғонистон: ифтор вақтида масжидга ҳужум уюштирилди

559 11:30 20.05.2020
« Орқага