Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жиззахда 10 хил енгил автомобиль йиғилмоқда

1173

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамиятида автомобилларни йирик узелли йиғиш заводидаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Ушбу илк лойиҳанинг қиймати 12 миллион доллардан зиёд. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 25 минг дона. Завод мультибрендли бўлиб, бу ерда “KIА”, “Renault” вa “Lada” русумидаги 10 хил енгил автомобиль йиғилмоқда. Бугунги кунгача ички бозорга 2 мингдан зиёд автомобиллар етказиб берилган. Бу машиналар юқори сифати, замонавий дизайни ва шинамлиги, тежамкорлиги, сервис хизматлари арзонлиги, бошқарув қулайлиги билан харидорларга маъқул келмоқда. Автомобилларга беш йиллик кафолат берилаётир. Корхонада 250 нафар мутахассис ишламоқда. 

Давлатимиз раҳбарига лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳақида маълумот берилди. 

216 миллион долларлик мазкур лойиҳа доирасида кичик узелли ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Яъни, 314 турдаги бутловчи қисмларни ясаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш йўлга қўйилади. Уни 2023 йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.

Бунинг натижасида завод қуввати йилига 100 минг донага чиқади. Яна 3 мингта янги иш ўрни пайдо бўлади. Ушбу босқичда маҳаллийлаштириш 30 фоизга етказилиб, йилига 150 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилинади. Завод тайёр автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, конструкторлик, логистика, кадр тайёрлаш соҳаларини қамраб олади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон электр энергияси энг арзон бўлган 10 давлатдан бири бўлди

54 21:00 08.12.2021

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

439 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

375 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

291 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

250 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

946 16:29 08.12.2021
« Орқага