Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилади

1215

Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилади. Тегишли фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Филиал 2022/2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Aбитуриентларнинг қарийб 30 фоизи давлат гранти асосида қабул қилинади. Ўқишни тугатгандан сўнг битирувчилар камида уч йил мажбурий ишлаш шарти билан давлат ташкилотларига тайинланади.

Олийгоҳда қуйидаги йўналишлардан таълим берилади:

  • иқтисодиёт;
  • машинасозлик;
  • даволаш иши;
  • стоматология;
  • дорихона иши.

Ўқитувчилар таркибининг камида 40% чет элдан, шу жумладан Қозон федерал университетидан жалб қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қозон университети Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан биргаликда қўшма таълим дастурлари асосида «Дастурий инжиниринг», «Фармацевтика» ва «Aхборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди.

Ушбу йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишни янги филиалда давом эттирадилар.
Қозон университетининг филиали собиқ Олий ҳарбий авиация мактаби биносида жойлашади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

106 йил олдин Жиззах қўзғолони бўлган эди

979 11:35 13.07.2022

Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

519 09:23 10.05.2022

Селда бедарак йўқолган шахснинг мурдаси топилди

816 16:07 21.04.2022

Сел оқибатлари бартараф этилмоқда — ФВВ

551 10:49 21.04.2022

  Жиззахда кучли сел келди. Қурбонлар бор...

2147 18:39 20.04.2022

Жорий йилда 2 300 км цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади

613 14:30 08.04.2022
« Орқага