Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жо Байден “арманлар геноциди”ни расман тан олмоқчи

1413

АҚШ президенти Жо Байден Биринчи жаҳон уруши пайтида усмонийлар давлати ҳудудида арманларнинг оммавий ўлимини геноцид деб расман тан олишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар тарқатди.

Байден геноцид ҳақида 24 апрель куни эълон қилиши кутилмоқда. Арманлар шу кунни геноцид қурбонларини хотирлаш куни сифатида ўтказади. 
Оқ уй ва Давлат департаменти ҳозирча бу масалада изоҳ берганича йўқ. Бироқ бир йил аввал Жо Байден агар президент этиб сайланса, “арманлар геноци”ни расман тан олишга ваъда берган эди. 

АҚШ Вакиллар палатаси 2019 йилда, Сенати эса 2020 йилда “арманлар геноциди”ни тан олган. Резолюция ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлмаса-да, Вашингтон – Анқара муносабатлари учун муҳим ҳисобланади. Туркия арманлар тизимли равишда ўлдирилганини ва уларга нисбатан геноцид уюштирилганини рад этиб келади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Байденнинг тез-тез йўталаётгани хавотирга сабаб бўлди

687 11:40 17.09.2021

Тожикистон Жо Байденнинг сўзларидан норози бўлди

2477 21:15 14.09.2021

«Толибларни тан олишимизга ҳали анча бор» – Байден

807 11:30 07.09.2021

Байден АҚШ ва Афғонистон мавзусида гапирди

808 09:45 17.08.2021

АҚШ разведкаси коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида ягона хулосага кела олмаяпти

1001 14:45 12.08.2021

Байден Хитойнинг фикрини инобатга олмасдан жаҳон савдо қоидаларини ишлаб чиқишга чақиради

740 16:35 06.06.2021
« Орқага