Янгиликлар

Жорий йилда Истанбул шаҳри энг кўп сайёҳларни меҳмон қилди

854

Туркиянинг Истанбул шаҳри жорий йилнинг дастлабки 7 ойи давомида мамлакатнинг энг кўп сайёҳларни қарши олган шаҳри бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Туркия маданият ва сайёҳлик вазирлиги ҳисоб китобларига кўра, Туркия 2018 йилнинг дастлабки 7 ойида 21 миллион 340 минг сайёҳни ўзига жалб қилган.

Шулардан, 16,4 миллиони ҳаво орқали, 4,6 миллиони қуруқлик орқали ва қолганлари денгиз йўли орқали ташриф буюрган.

Саёҳатчиларнинг кўпчилиги бошқа шаҳарларга йўл олишдан олдин Истанбулга келишган. Бу борада унда кейинги ўринда Анталия ва Эдирна туради.

Сайёҳларнинг 34,58 фоизи (7 миллион 483 минг киши) Истанбул орқали, 30,8 фоизи (6 миллион 676 минг киши) Анталия орқали, 9,61 фоизи (2 миллион 57 минг киши) Эдирна орқали Туркияга боришган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда “Аё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

1821 19:30 08.08.2020

Туркия араб давлатида ҳарбий базага эга бўлиши мумкин

1462 18:50 05.08.2020

Истанбул аэропортида қолиб кетган юртдошларимиз ҳақида. Улар қайтарилади...

316 09:40 04.08.2020

АҚШнинг нефть шартномасидан Сурия ҳам, Туркия ҳам норози

745 18:30 03.08.2020

Туркия: қурбонлик гўштлари 23 мамлакатда тарқатилди

1684 17:30 02.08.2020

Туркияда карантин чоралари яна кескинлаштирилади

1097 15:30 01.08.2020
« Орқага