Иймон

Жошуа Эванс: Мен қандай қилиб мусулмон бўлдим? (5-мақола)

1533

Жошуа (Юша) Эванс. Америкалик воиз. Христиан миссионери бўлиш истагида юрган пайтида динини чуқурроқ ўрганиш истаги пайдо бўлади. Бу жараёнда унда саволлар туғиллади ҳамда кейинчалик Исломни қабул қилади. У Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўзининг қандай мусулмон бўлгани тарихини ҳикоя қилиб берган. Мазкур видеонинг матнли таржимасини сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Ушбу икки ҳолат сабаб кечалари ёмон тушлар кўриб чиқадиган бўлиб қолдим. Тунги ёмон тушларим тунги даҳшатга айланди. Сизлар бундай ҳолга тушганмисиз, билмайман, менинг энг ёмон тушим юқори тасвирли манзарада. Бутунлай ҳиссий тушлардир. Тўппонча ва автоҳалокат - иккаласи ҳақидаги тушларим. Мен бу тушларимни ҳеч кимга айтмаганман. Бироқ ҳикоянинг мақсадидан келиб чиқиб сизга айтяпман. Бу тушлар менинг ўлимим билан тугайди. Одатда сиз тушингизда ўлмайсиз. Жуда кам ҳоллардагина шундай бўлади. Одатда сиз бундай вазиятда уйғониб кетасиз. Сабабини билмаймиз. Лекин ушбу тушларимда мен ўламан.

Ўлган заҳоти иккита нарса юз беради. Кучли олтингугурт ҳидини сезаман. Ўша воқеада олтингугурт ҳидини туйгандим. Нариги томонда мени  бошқа нарса кутиб турган бўлади. Бунинг нималигини тушунтириб беролмайман, худдики сиз бир борлиқдан иккинчига ўтгандек бўласиз. Нима бўлганда ҳам ўша нарса мени қарши олиш учун нарги томонда кутиб турган бўлади. Стивен Кингнинг аҳмоқона фикрлари ҳам сизда бундай нарсани туш кўришингизга туртки бўлолмайди. Нима бўлса ҳам у мени нарги дунёда кутиб турган бўлади. Агар бу кофирларни нариги дунёда кутиб турган нарсанинг миллиондан бири бўлса,  у ҳолда ўзим бундан воз кечган бўлардим. Чунки бу ҳаётимда кўрган энг даҳшатли нарсадир.

Кечалари даҳшатдан қичқириб уйғонардим. Бу ҳар кеча такрорланавергач, бувим мендан нима бўлаётганини сўради. Мен унга тўппонча билан бўлган воқеани ва ҳар кеча тушимда у бола мени отиб ўлдиришини айтдим. Буни эшитгач бувам «аниқ тиниқ Худо сенга бирор вазифа юклабди деди. Агар сен буни англаб етмаган бўлсанг, мен умрим давомида кўрган энг аҳмоқ сенсан, мен бунақа аҳмоқни тарбия қилмаганман», деди.  «Яратган сендан аниқ бир нарса қилишингни истаяпти. Сен эса буни қилишингт керак бўлмаса дўзахга кетасан», деди. У бундай гапларни ошхонада, нонушта пайти айтди. Мен ҳали тухумни еб тугатмасдан олдин дўзахга равона бўлдим. «Хўп, нима қилишим керак», дедим. У «сен барчасини қайтадан бошлашинг ва Худони топишинг керак», деди. Мен уни қидирганимни, лекин тополмаганимни айтдим. У черковга қайт деди. Бувим «Худо мавжуд, сен уни тополмаяпсан, сен уни излашда давом этишинг керак деди. Шунда мен деистга айландим. Деист бу худога ишонадию, лекин унинг дини бўлмайди.

Шундай қилиб мен ҳар бир динда, ҳар бир диний китобда Худонинг пайғамбарлари ибодат қилгандек ибодат қилишни бошладим. Мен кафтим ва тиззаларимни ерга қўйиб   ибодат қиилишни бошладим. Бу мен ўзгарганимда юз берди. Қачонки мен ўзгарганимда Худони излаб топишни тўхтатдим. Бир куни кафтим ва тиззам билан ерга тиралиб турганимда мен худодан агар сени топишимни истасанг менга йўл кўрсат деб дуо қилдим. Мена тўғри йўлни кўрсат деб сўрадим. «Бун ўзимча қилолмайман. Сенинг ёрдамингга муҳтожман ва тўғри йўлни кўрсат».

Яна динларни ўргана бошладим. Бошқа динни қабул қилишим учун ягона шартим бор эди. Фақатгина битта шарт. Мана нима учун бошқа динлардан қониқиш ҳосил қилмаганман. Мен нимага ишонишга мажбурлигим ҳақида эшитишни истамас эдим. Мен уни кўришни истардим. Уни қандай кўришни истардим? Мен рад этиб бўлмас далилни кўришни истардим. Кимдир қўлимга унинг дини ҳақиқий эканлигини исботловчи далилни тутқазишни истардим. Инжил ҳам, Таврот ҳам, Бахагавт Гита ҳам, Ведалар ҳам буни тақдим қилолмади. Сиз бунга чидай олмайсиз. Ҳаётнинг ўзи уларни чанг босган қоғозлар ўрамига айлантириб қўйди. Будданинг ўгитлари ҳам, Бушидо ахлоқ кодекси ҳам, жодугарликнинг ёвуз китоблари ҳам мен истаган нарсани беролмади. Уларнинг ҳаммаси бемаъниликдан бошқа нарса эмас эди... Шу боис улардан фойда йўқ.

Бир куни мусулмон дўстимнинг уйида ўтиргандим. У билан танишганимга бир неча йиллар бўлганига қарамасдан, унинг мусулмон эканини билмаганман. Биз унинг уйидамиз ва дин ҳақида гаплашар эдик. Мен ва яна бир дўстим дин ҳақида баҳслашардик. Икки сабабга кўра мен бу боланинг мусулмон эканини билмаганман. Биринчиси, у африкан-американ эди. Мен фақат араблар мусулмон деб ўйлаганман. Иккинчиси, мен мусулмонлар қутидаги ой худосига ибодат қилишларини, мусулмон бўлмаганларни ўлдиришини, хотинларини калтаклашларини билардим, лекин мен уларнинг гиёҳванд моддалар сотишини билмаган эканман. Шу бола гиёҳванд моддалар сотишни касб қилиб олганди.  У яшаш учун марихуана сотарди.

Хуллас биз унинг уйидамиз. Дўстим билан динлар ҳақида баҳслашардим. У хонасига кириб кетди. Айтганча, унинг лақаби Овсар эди. Унинг асл исми Мусо эди. Бироқ биз уни Овсар деб чақирардик. У Нью-Йоркдан эди. Мен унинг мусулмон эканлигини олдиндан билишим керак эди. Чунки у ҳар доим арабларнинг пуллари, араблар билан иш қилиши ва Нью-Йорк ҳақида гапирарди. У хонасидан қайтиб келиб “сиз иккингиз Ислом ҳақида эшитганмисиз?” деди. Мен ҳа ислом ҳақида ипидан игнасигача биламан дедим. У мен мусулмонман деди. Мен шокка тушдим. «Биламан сен қизиқчисан. Лекин бундай ҳазил қилма», дедим. «Биласан, биз жиддий суҳбат қиляпмиз. Сен қизиқчилик қилишни ёқтирасан, биламан. Бунақа нарсаларни ҳаммага ҳам айтмаслик керак. Сен бу ерга ФҚБни таклиф қилишни истайсанми? Усиз ҳам бир умр қамоқда ўтиришинг учун уйингда қоар дори етарлича топилади.  Яна бунга қўшимча тарзда  “Мен мусулмонман” деяпсанми?» Дўстим жавоб берди: «Йўқ йўқ, жиддий айтяпман, мен мусулмонман», деди. «Мен сени негр деб юрувдим. Биласизми, мен яна ким бўлиши мумкинлигини билмайман. Мен сен муслим бўлолмайсан. Фақат араблар мусулмондир», дедим. Нималар деяпсан деди у. Шунда мен унга ислом ҳақида билганларимни айтиб бердим. Ўқиб чиққанларим мен бу дунёда кўрган энг бўлмағур нарсалар дедим. У ислом сен айтганингнинг бутунлай тескарисидир, деди. Унга кел унда менга ислом ҳақида айтиб бер дедим. У ўзини яхши мусулмон деб ҳисобламаслигини айтиб буни рад қилди. Мен фақат 5 маҳал намоз ўқийман деди у. Яна у мен бундан ортиғини қилолмасам керак деди. Лекин сени қаерга йўллашни биламан деди.

Дўстим «жума куни масжидга мен билан бор» деди. Мен хўп дедим. Ўшанда мен фақат жума сўзини эслаб қолгандим. Тўғриси, фақат жума ҳақида бир нарсалар эсимда қолганди. У  масжид черковга ўхшашини ва жума эса христианларнинг якшанбасига ўхшаш кун эканлигини, фақат унда ўриндиқлар бўлмаслигин айтди. Мен ўриндиқларсиз черков зўр-ку дедим.

Биласизми, черковдаги энг ёмон кўрган нарсам шу ўриндиқлар эди. «Мен майли биз масжидга қандай қилиб борамиз» дедим. Масжид бошқа штатда ва унга бориш учун машина миниш керак бўларди. Шу вақтгача бирор масжидни кўрмагандим. У «сен уни булварда кўргансан» деди. «Нима! Ҳазиллашаяпсанми? Мен булварга яқин жода яшайман, у ерда ҳеч қандай масжид йўқ», дедим. Гринвилда ҳеч қандай масжид йўқ. «Шаҳарнинг ҳамма жойини айланиб чиққанман», дедим. У «Ли кўчаси Ҳамптон кўчаси билан кесишган чорраҳасини биласанми», деди. Мен «бўлди, бу қўпол ҳазил. Мен шу кўчада яшайман, у ерда масжид йўқ», дедим. «Муюлишдаги миссионерликка тайёрлаш масканини биласанми», деди у. «Болакай қулоқ сол, мен у ерга миссонер бўлиш учун қатнаганман. Мусулмон мамлакатларига бориб мусулмонларни христианликка тарғиб қилиш учун қатнаганман. Яна қайтараман, у ерда ўқиганимда масжид йўқ эди», дедим. У «машиналар тўхташ жойида черковга ўхшаган, гумбази тилла ранг ғиштли бинони кўрганмисан», деди. Мен «ҳа, машғулотлар зали» дедим. У «йўқ, у машғулотлар зали эмас, у ер масжид», деди. Буни эшитиб ҳаяжонланмадим.

Эй худо дедим. «Бу жинни мусулмонлар менинг кўчамнинг охирида яшар экан-ку, эй худо», дедим. «Улар кўчамда яшаган экану мен бундан бехабарман», дедим. Шунда мен унга бўлди жума куни кўришамиз дедим. Сўнгра мен бувимдан «кўчамизда жинни мусулмонлар яшашини билармидингиз», деб сўрадим. У «ҳа биламан, улар ҳеч кимга зарар беришмаган», деб жавоб берди. Мен «жума куни у ерга боряпман», дедим. У «майли, фақат эҳтиёт бўл», деди.

Жума куни у ерга бордим, лекин масжидга яқин келмадим. Сиз мени аҳмоқ деб ўйлаяпсизми? Мен кўча тарбиясини олганман. Мен буни жуда яхши биламан. Ушбу бинога олиб борувчи биттагина йўлак борлигини кўрдим. Ундан боришни истамадим, чунки у қочиш ундан бошқа йўлак йўқ эди. Черков йўлагига ўтириб олиб, кузата бошладим. Масжидга кираётганларга қараб ўтирдим. Топингчи, кимлар унга кираётган эди. Араблар, араблар... балки покистонликлар ҳам бўлгандир. Лекин ўша вақтда уларнинг барчаси бир хил бўлиб туюларди. Бир қанча африкаликлардан, американ африканлар эмас, тоза африкаликлар бор эди. Масжидга бирор америкаликнинг кирганини кўрмадим. Шунда мен, биринчидан, барча мусулмонлар араблар экан, бир қанча африкаликни истисно қилганда, дедим Ва уни белгилаб қўйдим.

Мусога пейжеримдан хабар юбордим. Чунки ундан ҳалигача дарак йўқ эди. Ундан жавоб келмади. Ўша вақтларда қўл телефони ҳар кимда ҳам бўлмасди. Пейжеримдан хабар юборсам ҳам ундан жавоб келмади. Болакай нега бу ерда эмас, ўзи таклиф қилиб келмади, дедим. Шу пайт бир бола олдимда тўхтади. У калта бўйли ва махсус либосда эди. У мулойим овозда сизга ёрдам керакми деди. «Ҳа  Мусо мени сизларнинг ибодатларингизни кузатиш учун чақирганди», дедим. У Мусони танишини, лекин у ҳамиша ҳам бу ерга келмаслигини айтди. У «қани кел, мен сени бошлаб кираман», деди. У бола жуда ҳам ажойиб эди. У мени масжидга олиб кираётганидан жуда хурсанд эди.

Мен масжидга кираёганларни бошқа кўрмадим. Чунки бу ердан қочиш имконини берарди. Мен уларнинг 2 -3 нафарига кучим етади деб ўйладим. Кирганимда у ерда фақат эркакларни кўрдим. Аёллар бошқа томондан киргаётганликларини кўргандим. Кирганимда улар масжиднинг охиридан бир ўриндиқча беришди. Унга ўтириб олдим. Олдимда араблардан иборат катта гуруҳ турарди. Ортимда парда турарди. У ердан аёлларниг овози эшитиларди. Улар ғовур-ғувур қиларди. Улар орқада нима қилишяптикан деб ўйладим. Улар у ерга қандай киришди экан? Нима учун улар парда билан тўсилган? Менимча уларнинг ҳамма жойи кўкариб ётгани учун шундай қилишса керак дедим. Улар ертўлада яшашса керак. Эркаклари уларни гул тергандек уларни уйига олиб кетишади ва уриб уларни қайтариб ташлаб кетишса керак деб ўйладим.

Шундай қилиб мен уларга қараб ўтирибман. Умримда кўрган энг бўлмағур нарса нима, биласизми? Шу пайт у ерда   менинг ўргимчак одамдек ҳушёрлигим ортиб борди. Сиз ўргимчак одам кимлигини биласиз? У хавфда қолса унинг ўта сезгирлик қобилияти ишлаб кетади. Менда ҳам бу қобилият ишлаб кетди. Мен ўзимга бу олдиндан режалаштирилган дедим. Бу менинг гуноҳларим учун жазо дедим. Кўп одамни хафа қилганман. Агар Сиз худди шундай аҳволга тушган бўлсангиз бу ҳиссиёт сизга таниш. Мен нега Мусо келмади экан деб ўйланардим. Шунда у ўзининг араблар билан бўлган яширин ишлари ва араб пуллари ҳақида гапириб берганин эсладим. Шунда мен бу Мусо деганлари америкаликларни масжидга олиб келиб арабларга топшириш учун  ишласа керак дедим. Сўнгра улар жумадан сўнг ўз ҳурларига эришиш учун америкаликларни ўлдиришса керак деб ўйладим.

Бугун мен уларга қурбонлик учун мўлжалланган қўзичоқман. Улар буни олдиндан режалаштиришган дедим. Мана учун улар мени орқага ўтқазиб қўйишган. Нима учун улар эшикдан узоқ жойга жўнатишди? У ерга бошқа йўл йўқ. Менинг қочишим учун йўл йўқ. Мен ўзимча бу ердан қочиш учун нечта қари арабни уриб йиқита оларканман деб ўйлай бошладим. Ё парда орқали қочаймикан? Бироқ у ерда аёллар жуда кўп. Мен ҳар қандай яхши ният билан ҳам аёллар билан келишиш мумкин эмаслигини олдиндан билардим. Шунингдек улар қилич ва қуролларни у ерда сақлашса керак деб ўйладим.

Мен бу ерга бошқа қайтмасам керак деб ўйлардим. Кейин имом зинадан кўтарилиб, минбарга чиқди. Балки ундан кейин мен кетолсам керак дедим. Бундай дейишимнинг сабаб, чунки ўша вақтда имом маъруза қилаётган ва масжиддагилар уни бутун эътибори билан тинглаб ўтиришган эди. Мен у ўрнидан туриб ҳаммага қарата мени ўлдиришга буюради деб ҳеч ўйламадим. У жуда ҳам беозор кўринарди. Шу боис унинг минбарга сакраб чиқиб одамларга мени ўлдиршга буюради деган тасаввур хаёлимга ҳам келмади. Шундай қилиб у минбарга чиқди ва гап бошлади. Эй Худо, у уларга мени ўлдиришни айтаяпти деб ваҳимага тушдим. Чунки у арабчада бир нарсалар деб бақирар, қўли билан бир нарсани урар, қўли билан мени кўрсатар ва жилмаяр эди. Мен бунгача ҳеч кимнинг бунчалик бақирганини ҳамда кулганини кўрмадим.

Менинг сабрим тугади. Кетишим керак дедим ўзимга ўзим. Ўзимдан чиқиб кетишимга бирозгина қолганди. Бундай пайтда Жеки Чангина оёқда бинодан чиқиб кетарди. Жанг қилишга тўғри келса мен бундан омон чиқолмайман. Шунда деразадан қочишни мўлжал қилдим. Ўзимча агар ойнаси парчаланганда зарар етказмайдиган ойна бўлса, мен бу уддалайман дедим. Шу лаҳзаларда мен қаттиқ хавотирга тушдим, ўзимни йўқотиб қўйдим. Бугун ўлишни истамайман.

Кейин Имом арабча бақиришини тугатди ва айтганларини таржима қила бошлади: барча мақтовлар Аллоҳга тегишли, барча нарса Уникидир, биз Уни мақтаймиз, Унинг ўзидангина сўраймиз, Ундан бизни кечиришини сўраймиз, шайтоннинг шааридан Ундан паноҳ сўраймиз. Сиз буларнинг маъносини биласиз. У таржимани бошлаганда у менинг бутун диққатимни ўзига жалб қилди ва мен енгил тортдим. У айтган нарсалар илгари ҳеч ҳам эшитмаганман. Наҳотки у шу нарсаларни айтётган бўлса дедим. Мен буларни айтиш учун бақириш ва жилмайиш кераклигини билмас эдим. Шундай қилиб мен бутун маърузани инглиз тилида тингладим. Ўшанда хутба Аллоҳнинг авфи ҳамма вақт, ҳамма жойда ҳеч қанақа чекловларсиз, сиз нима қилиб қўйганиздан қатъи назар барча учун очиқлиги, ҳақида  эди.

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусулмон бўлган яҳудий қиссаси

1914 07:30 03.08.2020

Адолат сабабли Исломга кирган киши қиссаси

1843 12:30 02.08.2020

Зайдул Хойрнинг ибратли ҳаёти...

785 19:06 29.07.2020

Жефри Ланг: "Менинг илк намозим ва унда нафсим билан кечган жанг..."

2208 20:00 23.07.2020

Аҳли сунна вал жамоа наздида тавҳид

679 16:10 15.07.2020
« Орқага