Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Жозеп Боррель: Россия Беларусда ядро қуролини жойлаштирса, Европа Иттифоқи янги санкциялар билан жавоб қайтаради

504

Россия Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштирган тақдирда Европа Иттифоқи янги санкциялар жорий этишга тайёр.

Бу ҳақда якшанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди.

“Беларус ҳали ҳам бу ишни тўхтата олади, бу уларнинг танлови. Европа Иттифоқи кейинги санкциялар билан жавоб беришга тайёр”, деб ёзди у твиттерда.

Боррель, шунингдек, Беларус томонидан Россия ядро қуролини жойлаштиришни “эскалация ва Европа хавфсизлигига таҳдид” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Беларус томонининг илтимосига кўра,  ўзининг тактик ядро қуролини АҚШ узоқ вақтдан бери ўз иттифоқчилари ҳудудида сақлаганидек, Беларус ҳудудида жойлаштиришини маълум қилганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

899 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

616 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

607 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1434 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2647 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1552 15:50 01.06.2023
« Орқага