Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖССТ ходимларининг жинсий зўравонлиги учун узр сўради

3473

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва бошқа гуманитар миссияларнинг ходимлари жинсий зўравонликларда айбланмоқда, дея хабар беради Deutsche Welle. 

Маълум бўлишича, Конго Демократик Республикасида Эбола безгагига қарши кураш пайтида ўнлаб киши жинсий зўравонликка учраган. Жиноятлар 2018 йилнинг августидан 2020 йилнинг июнига қадар давом этган. 

Мустақил комиссия тайёрлаган ҳисоботда зўравонликлар ва таҳқирлашган кенг ёйилгани айтилган. Комиссия 73 нафар зўрлаш қурбони – 63 аёл ва 12 эркак билан суҳбат ўтказди. Қурбонларнинг сўзларига кўра, ЖССТ ва бошқа ташкилотлар ходимлари ишга қабул қилиш ваъдаси билан уларни жинсий алоқага ундаган. 

Жиноятларда 83 нафар эркак гумон қилинмоқда, улардан 21 нафари ЖССТ ходимларидир. Зўрлаш қурбонлари кўпроқ бўлиши мумкин, уларнинг якуний рўйхати ҳали шакллангани йўқ. 

ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейсус Конго Демократик Республикасидаги ҳодисалар учун узр сўради ва жиноятчилар жавобгарликка тортилишини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЖССТ Туркманистонни коронавирусни фаолроқ излашга чақиради

340 19:10 01.12.2021

Келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш учун нима қилиш керак? 

357 09:29 30.11.2021

Омикрон штамми янги пандемияни келтириб чиқарадими? – AstraZeneca жавоб беради

949 10:05 28.11.2021

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

646 08:06 27.11.2021

ЖССТ: “Вакцинадан фойдаланишда ҳайратланарли даражада номутаносиблик бор”

703 11:05 24.11.2021

Қозоғистонда болаларни эмлаш бошланади

321 18:30 11.11.2021
« Орқага