Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ЖССТ раҳбари “Толибон” билан музокара ўтказади

502

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашиш ва соғлиқни сақлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Афғонистон пойтахти Кобулга келди. Бу ҳақда TOLO News хабар бермоқда.

Учрашувларда асосий масала Жаҳон банкининг Афғонистон соғлиқни сақлаш секторига ёрдамларни тўхтатиб қўйгани бўлади. ЖССТ раҳбари секторни молиялаштиришни тиклаш бўйича толиблар билан музокара ўтказади. 
Август ойининг охирида ЖССТнинг Афғонистондаги вакили Аҳмад Мандҳари афғон соғлиқни сақлаш муассасаларида дори-дармон захираси тугаётганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, ички миграция ва тартибсизликлар коронавирус тарқалишини кучайтириши мумкин. 
Аввалроқ БМТ раҳбари Антониу Гутерриш афғон иқтисодиёти буткул таназзулга учрамаслиги ва мамлакатга ажратиладиган гуманитар ёрдамлар самарали тақсимланиши учун “Толибон”га қарши бир қатор санкцияларни бекор қилишга чақирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайяпти” – ЖССТ

368 12:00 22.09.2021

Ўнлаб мамлакатда “ҳинд коронавируси” аниқланди

1105 11:20 28.04.2021

“Коронавирус сизлар ўйлагандан кўра хавфлироқ”

1906 17:38 06.07.2020

ЖССТ: “Коронавирус – узоқ давом этадиган таҳдид”

1251 05:59 04.07.2020

ЖССТ раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашганини айтмоқда

1130 07:00 09.06.2020
« Орқага