Жуда заиф ва тўқима ҳадислар: 4-ҳадис

23:00 24.06.2018 1280

"Салла билан ўқилган икки ракаат салласиз ўқилган етмиш ракаатдан яхшироқдир".

"ركعتان بعمامة خير من سبعين ركعة بغير عمامة"

Бу ривоят Дайламийнинг "Фирдавс муснади"да келган (ундан аллома Суютий ал-Жомеус сағирда нақл қилган), бирор санадли ҳадис манбасида келмаган бўлиб, тўқима-мавзу ҳадисдир.

Бу гапдан салла билан юриш, салла кийишга салбий назар келиб чиқмаслиги лозим. Мақсад - юқоридаги гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаган эканликларини билдириш.

Йўқса, пайғамбар алайҳиссаломнинг аксар салла билан юрганликлари, намозларни салла билан ўқиганликлари ўнлаб саҳиҳ ҳадисларда собитдир. Кўпчилик уламолар пайғамбаримиз алайҳиссалом бу бош кийимни ўша вақт араблари одатидан келиб чиқиб кийганликларини қайд этадилар. Мабодо, бирор мусулмон у зотнинг бундай кийинишларини яхши кўриб, шунда эргашишни ният қилса, ниятига яраша савоб олади, иншооллоҳ.

Сайфуллоҳ Носир

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!