Суннатни ўрганамиз

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

832

Кўпроқ салавот айтинглар!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар. 

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.
 
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоздан кейин қўл кўтариб дуо қилиш керакми?

1176 06:37 28.05.2020

"Шу оқсоқ оёқларим билан жаннатга киришни истайман!"

1093 03:00 23.05.2020

Охират бозорига нима олиб боряпсиз?

981 22:00 21.05.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларига ёрдамчи эдилар

537 03:00 14.05.2020

Пайғамбаримиз беморларга нима деганлар?

962 03:00 13.05.2020

"От! Ота-онам сенга фидо бўлсин!" 

1405 05:00 10.05.2020
« Орқага