Ислом

Жума намози ўрнига пешин ўқилиши ҳақида

1290

‎Ғайри муслимларнинг мамлакатидаги мусулмонларгина ўзлари жума намозини ўқиб олишлари мумкин. Чунки у ердаги раҳбар мусулмонлар учун султон ёки амир ҳукмида бўлмайди. Султон-имом шарти мафқуддир. Шу сабабли жума намозини  оз сонда бўлса ҳам, бошқалар қатнашишига рухсат берилган жойда ўқишлари мумкин. Бу ҳукм мусулмон бўлмаган мамлакатлар учундир. 

Мусулмон мамлакатда султон маълум шаръий сабабларга кўра жума ўқишни манъ қилса, мусулмонлар жума ўқишмайди. Масалан, Саудияда жума ўқилмаслиги ҳақида қарор қабул қилингани каби. Тафсилоти Фатово Ҳиндийя китоби ва бошқа китобларда мавжуд. (Фатово Ҳиндийя китоби ҳанафий фуқаҳоларнинг энг муҳим ва эътиборга молик фатволар мажмуасидир.)

Аммо султон Исломга душманлик қилиб, жума намозини тақиқлайдиган бўлса, бундай ҳолатда ҳукм бошқача бўлади. 

Лекин султон ўз ижтиҳодига биноан (шаръий асос ва ҳикматга суяниб) ҳукм қиладиган бўлса, унга итоат қилиш вожибдир. Бу ҳолда жума ўқимасдан, пешин намозини ўқиш керак бўлади.

Валлоҳу аълам.

Шайхул-Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний 

19.03.2020

Таржимон Муҳаммад Одил

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом хаёл эмас, ҳаёт динидир!

1175 11:55 04.04.2020

«Исломда бойлик ва камбағалликка муносабат»

297 20:04 03.04.2020

Бойлик, саховат саҳобалар ва ҳозирги бойлар мисолида

1311 12:30 03.04.2020

“Ислом умматининг 100 буюк шахси”: Имом Шавконий

562 20:30 02.04.2020

Закотни қанча бериш керак?

506 20:00 02.04.2020

Закот ҳақидаги мулоҳазалар

306 12:00 02.04.2020
« Орқага