Илм

«Жума» сураси тафсири

1389

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло «Жума» сурасида марҳамат қилади:
«Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир. Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсиз. Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир», деб айт» (8-оят).
Ҳа, ҳеч бир кимса ўлимдан қочиб, қутула олмайди. Шу жумладан, яҳудийлар ҳам. Ўлим инсонни, вақти-соати келганда, қаердан бўлса ҳам, излаб топади.

«Аниқки, сиз қочаётган ўлим, албатта, сизга йўлиқувчидир».

Ҳар бир инсон ўлганидан сўнг, махфий ва ошкора нарсаларнинг барчасидан хабардор Зот – Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтарилади ва бу дунёда қилган ҳар бир иши учун жавоб беради.

«Сўнгра ғайб ва шаҳодатни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар».

Агар яширмоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг Ўзи у банда бу дунёда нималар қилганини айтиб беради.

«Бас, У сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир...»

Аллоҳ таоло мусулмонларга мана шу тариқа ўрнакли дарс ўтиб, уларнинг ҳимматини ошириб, ҳар қандай амрни зўр иштиёқ билан кутиб олишга тайёрлаб қўйган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тафсири Нобулсий: "Аср" сураси

1308 07:50 25.06.2020

Покистон: Панжоб университетларида Қуръон дарси мажбурий бўлди

812 15:30 16.06.2020

Қуръонда кимларга вайл бўлсин, дейилган?

1867 06:29 30.04.2020

“Тафсирул-Қуртубий”

579 09:00 25.04.2020

Оят: «Албатта, сенинг душманингнинг орти кесикдир...»

1399 22:00 04.04.2020

Наҳл сураси тафсири

526 06:30 30.03.2020
« Орқага