Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Журналист суд жараёнига аралаша олмайди

938

Кеча АОКАда бўлиб ўтган “Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари” мавзусидаги брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева суд жараёнига журналист аралашуви, воқеа ҳақида суд қарори кучга кирмай туриб ёзиш, ОАВда эълон қилиш, суд жараёни тафсилотларини ёритиш ва бунда қандай меъёрлар белгилангани борасида батафсил маълумот бериб ўтди:

“Суд жараёнига, нафақат, журналист, ташқаридан ҳеч кимнинг аралашуви мумкин эмас. Судлар фаолияти дахлсиздир. Бироқ бу суд жараёнини кузатиш ёки ёритиш мумкин эмас, деган маънони билдирмайди. Ёритиш – бу ҳали жараёнга аралашиш, дегани эмас. Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади (ёпиқ суд жараёнлари бундан мустасно). Фақат суд жараёнида аудио вавидеоёзувларни амалга ошириш учун суд мажлиси раиси (судья)дан рухсат олиш керак. Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда ОАВ ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек, процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин”, — деган Севара Ўринбоева. 

Шунингдек Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари суд жараёнларини ёритишда ахборотнинг ҳаққонийлиги, холислиги принципларига ҳамда айбсизлик презумпциясига амал қилиниши шартлиги ва журналист суд жараёнини ёритаётганда шахсий фикр-мулоҳазалар, турли изоҳлар ва шарҳлардан холи маълумот бериши, жараённи фақат суд хроникаси тарзида ёритиши кераклиги тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Журналистга халақит берганлик учун жазо бор

304 09:00 09.06.2021

АОКА «мардикорга чиққан журналист» масаласи бўйича муносабат билдирди

2349 17:45 04.06.2021

Журналист мардикор бозорига чиқди...

5744 16:45 04.06.2021

Фаластинни қўллагани учун ишдан бўшатилган журналист ижтимоий тармоқларда таъқиб қилинмоқда

2214 20:20 23.05.2021

Мьянма: рўза тутган журналист карцерга ташланди

895 16:30 07.05.2021

Афғонистон: журналистлар икки ўт орасида қолди

382 13:40 06.05.2021
« Орқага