Журналист Турсунали Акбаров судга берилди

19:00 09.01.2019 4515

Хабарларга қараганда, таниқли журналист Турсунали Акбаров судга берилган. Ҳуқуқий мавзудаги танқидий-таҳлилий мақолалари билан тилга тушган журналистга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманалараро суди даъво очилгани айтилмоқда.

Бу хабарни Турсунали Акбаровнинг ўзи ҳам тасдиқлади: “Ҳа, менга нисбатан  фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига даъво киритилгани рост”. Маълум бўлишича, бундан етти ой илгари “Xabar.uz” сайтида журналистнинг “Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!..” фелеьтони чоп этилган. Унда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани туманлараро судида (суд раиси М. Имомов) қарз ундириш билан боғлиқ даъво-аризаси кўрилиб чиқлиши жараёнидаги айрим ҳолат лар танқидий баён қилинади.

Унда даъвогар сифатида қатнашган фуқаро фельетон юзасидан  шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилишни сўраб, журналист устидан судга мурожаат қилган.

Фуқаролик иши юзасидан дастлабки суд мажлиси 2019 йилнинг 10 январь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!