Янгиликлар

К.Алламжонов ва С.Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди

1191

Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент администрациясига киритишгани ва ушбу мурожаатлар Президент администрацияси томонидан кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.https://t.me/aoka_uz

Тадбир доирасида Агентлик директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот бериб, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди.

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, К.Алламжонов ва С.Мирзиёеваларнинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади.

Саиджанов Дилшод Мадрахимович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

1 апрелдан айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади

854 10:20 18.02.2020

Матбуот анжуманида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимининг микрофони ўчиб қолди

1783 17:40 14.02.2020

Журналистика тарихида илк бор 10 жилдлик қўлланма яратилди

225 16:20 06.02.2020

Комил Aлламжонов ва Саида Мирзиёева янги лавозимга тайинланди

1292 15:21 31.01.2020

Ҳақорат ва туҳмат учун қамоқ жазоси бекор қилинмоқда

362 17:20 23.01.2020
« Орқага