Каъба атрофида сузган одам (фото)

21:30 20.06.2018 4163

Баҳрайлик Али ал-Авадий 1941 йилда Каъба атрофида сузгани учун машҳур бўлиб кетган эди.

Ўшанда бир ҳафта давом этган ёмғирлар оқибатида Масжидул Ҳаромни сув босган, Маккада ўқийдиган 12 ёшли Авадий эса дўстлари ва устозлари билан тавоф учун келган эди. Сузишни яхши кўрадиган Авадий дўстларига тавофни сузган ҳолда қилишни таклиф этди ва буни ўзи бошлаб берди. Ана ўшанда у фототасвирларга муҳрланди.

Али ал-Авадий 77 ёшида вафот этган.

Айтиш керакки, Масжидул Ҳаромда дренаж тизими ўрнатилгунга қадар сув тошқинлари тез-тез кузатилган, аммо одам сузадиган даражада сув йиғилиши камдан-кам бўлган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!