Каъба ичида намоз ўқиш боби (Енгил фиқҳ)

14:10 09.08.2019 511

Каъба ичида фарз бўлсин ё нафл бўлсин, намоз ўқиш жоиз. Имом унинг ичида жамоат билан намоз ўқиса, улардан айримлари орқасини имомнинг орқасига қилса жоиздир. Аммо юзини имомнинг орқасига қилган кишининг намози жоиз бўлмайди.

Агар имом Масжидул-ҳаромда намоз ўқиса ва одамлар Каъбанинг атрофини ўраб олишган бўлса, имомнинг намозини ўқишади. Улардан қай бири Каъбага имомдан кўра яқин бўлса ва у имом томонида бўлмаса, намози жоиздир. Ким Каъбанинг устида намоз ўқиса, намози жоиздир.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!