Янгиликлар

Каъба янги либосини қачон кияди?

737

Саудия Арабистонидаги расмий ОАВнинг хабар беришича, Каъбанинг кисвасини алмаштириш маросими 10 август, шанба куни бомдод намозидан кейин бошланади. Маросимда мазкур ишга масъул бўлган 160 киши иштирок этади.

Масжидул Ҳаром ишлари бўйича раҳбар малаҳатчиси Аҳмад Мансурийнинг сўзларига кўра, қирол Абдулазиз мажмуасида кисвани тайёрлаш учун 200 га яқин киши ишлайди. Уларнинг бари Саудия Арабистони фуқароларидир. Кисвани тайёрлаш учун 670 килограм қора рангга бўялган ипак, 120 килограм тилла ип ва 100 килограм кумуш ипдан фойдаланилади. Кисвага ушбу иплар билан нақш ва турли ёзувлар ёзилади, жумладан, «Я Аллоҳ, я Аллоҳ», «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ», «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил-азим»”, «Я Дайян, я Маннан». Бу ёзувлар кисванинг барча томонида ёзилади.

Кеча Саудиага ташриф буюрган чет эллик зиёратчилар сони 1,8 миллион кишига етгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, маҳаллий ҳожилар учун 235 мингта рухсатнома берилган.

 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил фуқароларининг Саудия Арабистонига боришига рухсат берилди

1094 14:40 27.01.2020

Бу йил Малайзия фуқаролари учун ҳаж квотаси оширилди

571 14:40 25.01.2020

Саудия ва БАА Ироқни бўлиб олиш бўйича иш бошлади

1573 14:20 25.01.2020

Коронавирус Саудия Арабистонига кириб келди

7752 11:51 24.01.2020

Саудиянинг валиаҳд шаҳзодасига янги айблов қўйилмоқда

1183 15:40 23.01.2020

Араб тилига қизиқиб қолган япониялик исломни қабул қилди

1878 11:40 23.01.2020
« Орқага