Таҳлил

«Энг зўр кадрларни фаришталар олиб бўлган...»

2011

Озроқ эҳсоним бор эди.  Чилонзордаги Гемотология клиникасининг  болалар бўлимига отландим.

Эшик  олдида  эски  ногиронлар аравачасида ўтирган жуссаси кичкина қизга кўзим тушди. Касал бўлса керак,  қўлимдагини шу бечорага  бера қолай, деган хаёлда саломлашиб, гапга солдим.  Адашибман.  Аксинча, ўзи ҳам  бирорта  ночорга  ёрдам бериш илинжида  келган экан. Бўлимга бир гуруҳ санъаткорлар ва тасвирга олиш гуруҳи ташриф буюргани учун ичкарига киритишмабди. Биргаликда кута бошладик.  Ярим соатлардан сўнг камера тутган тасвирчи,  ортидан бир тўп машҳурлар, уларнинг ортидан эса ичкарида расмга тушишга  улгурмаган  оналар ва болалар  югуриб чиқишди.

Селфимания тугагач ҳам  бизни ичкарига қўйишмади.  Менку майли, атаганимни  бирорта  онага  бериб  кетавераман. Аммо  аравачада ўтирган қизга ичим оғриди:  

- Илтимос,  бирорта болачанинг хонасига киришимга рухсат беринг. Озгина бўлса ҳам далда бўлмоқчиман. Ўн дақиқа етади. Ёнига яқин бормайман. Грипп ёки бошқа юқумли касаллигим ҳам йўқ.

- Бўлмайди!  Микроб тушади, синглим. Ҳар хил одам кираверса бозордан нима фарқи қолади!

Ўзимни босолмай, ғазабимни сочдим:

- Ҳозиргина бир тўп одам чиқди.  Уларнинг микроби йўғу шу  савобталаб қизда борми? Уялмайсизми! 

-Улар соғлом! Қолаверса, рухсатлари бор, шахсан бош шифокордан!

Ортиқ чидамай олмадим.  Қўлим кўтарилди. Бироқ қизнинг ўзи аста этагимдан тортиб тўхтатиб қолди. Қарасам кўзи жиққа ёш:

-Майли, опа, тортишманг. Улар ҳақ!  Кирмаганим маъқул.

У ичкарига шошилган  аёллардан  бирига  рўмолчага ўралган  иккита беш минг сўмлик  ва  муқоваси чиройли китобни тутқазди:

-  Хола, оз бўлса ҳам  орттирганимни олиб  келавердим. Манави эртакни  фарзандингизга ўқиб беринг.  Асло тушкунликка тушмасин,  у дардни албатта енггади! Мени айтди дерсиз, ҳаммаси яхши бўлади. 

Боя эътибор  бермабман. Овози ҳам жуссасидек омонат экан. У  китобни очиб, мундарижага    ишора қилди:

-Қаранг, зўр эртаклар бор.

Шу чоғ  машхурларни кузатиб қўйган тасвирчи йигит  сумкасига жойланган камерани чиқариб  қизни нишонга олди:

-Илтимос, тасвирга олманг.

Китоб билан юзини тўсган  ожизадан ранжиган  йигит таажжубини яширмади:

-Нега? Шундай холатингизда  ҳам келибсиз. Энг зўр кадр бўларди!  Сиз китобга қараб турсангиз бўлди.

Қиз бош чайқаб, рози бўлмади.

Сал нарироқда  турган режиссернинг  эса  жаҳли чиқди:

-Кетдик, укам.  Ҳамма  зўр кадрларни ичкарида олиб бўлдик. Баъзилар телевизорда кўринишни хоҳлашмайди. Тўғрими, синглим?

Масжиднинг икки айри бурчагида икки киши дуо қилиб ўтирибди...

Буғдой сотувчиси

Парвоз

Қиз индамади…

 Мен иккита беш минг сўм ва эртак китобни  олган  аёлнинг астойдил дуо қилишини кутгандим. У  телефонидан кўз узмай, номига миннатдорчилик  билдирган бўлдию  орқароқда  турган  шеригига бақирди:

-Ўл, Замир,  қийшиқ  обсанку!  Каллами ярми йўқ.  Кўзинг  қаттайди?  Эссиз, шундай  артист келганидаяяяя....

Ўша куни  касалхонадан дилим икки карра  вайрон бўлиб қайтдим.  Нега бунчалик  калтабин бўлиб кетдик? 

Тўғри,  эшик олдида турган   тиббиёт  ходимининг  ўз вазифаси, амал қиладиган йўриқномаси бор.  Журналист қиз  ҳам қаттиқ чарчаган.  Калласини ярми суратга тушмай қолган онага ҳам осон тутмадим.  Балки машҳурлар ташрифи уларнинг қалбига оз бўлса-да қувонч олиб кирар.  Ахлоқи  чайналаверганидан бутун жойи қолмаган  фалончихон  билан селфи тушишни ҳам айби йўқ, чунки у  юлдуз!

 Аммо  охиратчи?  Балки шу ногирон ожизанинг  мавқейи  ҳаммамиздан  баландроқ бўлар?!

Балки ҳеч қайси оператор, режиссёр, журналист топа олмаган, аҳамият бермаган энг зўр кадрларни Аллоҳнинг фаришталари аллақачон тасвирга олиб бўлган. Бунда шубҳа йўқ.

Муаззам Иброҳимова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаттоҳ Шодиев фонди Ўзбекистонга 200 млн доллар бердими?

6154 23:30 23.03.2020

Экрани синиқ телефон ишлатаётган футболчи...

12028 12:00 30.12.2019

Наманганлик Бегзодбекка жиддий операция учун маблағ зарур

452 14:30 07.12.2019

Аллоҳнинг байти обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

518 15:00 19.11.2019

Жаннатда уйингиз бўлишини хоҳлайсизми?..

790 13:35 15.11.2019
« Орқага