Кафанлаш тўғрисида фасл

14:05 05.08.2019 545

Эркак кишини учта кийимда кафанлаш суннат. Булар изор (калта иштон), узун кўйлак ва лифофа (ўрама мато)дир. Агар икки кийим билан чекланилса ҳам жоиз. Икки кийим изор ва лифофадир.

Кафан чап томондан бошлаб ўралади, кейин ўнг томонга ўтилади. Агар кафан ечилиб кетишдан қўрқилса, уни бир латта билан тугиб қўйилади.

Аёл кишининг кафани беш кийимдир: кўйлак, изор, рўмол, лифофа ва кўкраги устидан танғиладиган латта. Агар уч кийим билан чекланилса ҳам жоиз, бундан ками эса макруҳ бўлади.

Эркак кишида бир кийим билан чекланиш макруҳ. Илло, зарурат ҳолатида рухсат бўлади. Аёл кишига аввал кўйлакни кийдирилади. Кейин сочини икки ўрим қилиб, кўйлакнинг устидан кўкрагига қўйилади. Кейин бунинг устига рўмол ўралади. Изор эса лифофа остидан қилинади. Маййит қўйилмасидан олдин кафанларга бир бор тутатқи айлантирилади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!