Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Камтарлик – улуғларнинг сифати

1112

Бир куни Умар розияллоҳу анҳу масжидга кирди. Халифани кўриб ўтирганлар ўз ҳурматларини кўрсатиб ўрнидан туришди ва масжидга сукунат тушди. Унга кўрсатилган бунчалик эътибордан ғазабланган Ҳазрати Умар зудлик билан минбарга кўтарилиб, одамларга юзланди. Сўнг ҳаммага қараб, шундай деди: “...мен ўтмишимга юзланиб, чўпон бўлиб Махзум қабиласининг қўйларини бир ҳовуч хурмо учун боқаётганимни эсладим. Агар мен бир кун бўлса ҳам уларни боқишдан бош тортсам, отам таёғи билан мени қувиб чиқарди”.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу унга юзланиб: "Эй мўминларнинг ҳукмдори, сиз ўзингизни хор қиляпсиз", деди. Ҳазрати Умар жавоб берди: “Сиз мени бу ишни қилишга мажбур қилдингиз! Улар юрагимга мағрурлик дарахтини экмоқчи эдилар, лекин мен уни илдизи билан суғуриб ташламоқчиман".

Ёки яна бир воқеа:
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан мағлубиятга учраган Ҳирақл мусулмонлар амири билан учрашиш учун элчи жўнатади. Элчи Мадина кўчаларидан юриб, мўминлар амирининг қасрини қидира бошлайди. Бир кишидан сўраганида: “Мана шу йўлдан борсанг, уни учратасан”, деган жавобни олади. Йўлда эканида унга бошқа бир киши: “Дарахт тагида ухлаб ётган кишини кўряпсанми, ана ўша мўминларнинг амиридир”, дейди. Шунда элчи бошининг тагига оёқ кийимини қўйиб, терга ботиб ухлаб ётган Умарни кўради ва: “Адолатли ҳукм суриб, хотиржам ухладинг. Биз эса подшоҳлик қуриб, зулм қилдик ва қўрқиб бедор бўлдик. Эй мусулмонлар, шу сабаб бизнинг устимиздан ғолиб бўлдинглар”, деди.

Камтарлик ва соддалик, улуғларимизнинг сифати...

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ таолонинг розилигига олиб борувчи 2 қадам

1323 11:00 25.03.2021

Камтарлик тарбияси

1983 15:00 27.02.2021

Салаф олимларининг риё ва кибрдан қочгани

1335 20:46 18.08.2020

Такаббури йўқ одам қанақа бўлади?

1645 09:00 06.02.2020
« Орқага