Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

2215

Канада парламенти чоршанба куни Хитойнинг Шинжон вилоятидаги 10 минг мусулмон уйғур қочқинни икки йил ичида Канадага жойлаштириш бўйича мажбурий бўлмаган таклифни бир овоздан маъқуллади.

Жамоалар палатаси либерал депутат Самир Зуберининг қонун лойиҳасини ёқлаб, 322-0 овоз билан овоз берди. Таклифда шунингдек, ҳукуматни учинчи мамлакатларга қочиб кетган уйғурлар ва бошқа этник туркий мусулмонлар қайтиши учун Хитойнинг «босим ва қўрқитиш»ига дучор бўлаётганини тан олишга чақиради.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Бош вазир Жастин Трюдо ҳукуматини таклифга риоя қилишга мажбурламасада, бир овоздан қўллаб-қувватланиши унинг озчилик ҳукуматига чора кўришга босим ўтказиши мумкин.

Иммиграция вазири Шон Фрейзер ўз баёнотида «Канада ҳар доим ҳимояга муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳиссасини қўшади. Мен бугун Жамоалар палатаси томонидан қабул қилинган таклифда кўрсатилган чора-тадбирларни илгари суриш учун барча партиялар аъзолари билан ишлаш ниятидаман», деган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Хитойни Шинжон ғарбидаги 10 миллионга яқин мусулмон этник озчилик бўлган уйғурларга нисбатан кенг кўламли зўравонликларда, жумладан лагерларда мажбурий меҳнатдан оммавий фойдаланишда айбламоқда. Хитой бу даъволарни қатъиян рад этади.

2021 йили Канада уйғурлар геноцидига Хитойнинг муносабатини ошкор айтган давлатлардан бири болди. Канада ўтган йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Хитойнинг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан инсон ҳуқуқларини поймол этаётгани юзасидан мунозара ўтказишга муваффақиятсиз уринган давлатлар қаторида эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

144 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

247 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

221 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

0 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

237 17:10 22.03.2023

Таровеҳ намози қандай ўқилади?

1613 16:31 22.03.2023
« Орқага