Канада парламентининг қуйи палатасида Хитойдаги уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилишини геноцид деб тан олиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.
“Айни пайтда уйғурлар ва бошқа мусулонларга нисбатан геноцид олиб борилмоқда”, – дейилади парламентга киритилган қонун лойиҳасида. Ҳужжатни 266 депутат қўллаб-қувватлади, ҳеч ким қарши овоз бермади.
Депутатлар Канада ҳукуматини Хитойдаги мусулмон озчиликлар ҳуқуқларини бузишда айбдор бўлганларга нисбатан санкциялар қўллашга чақирди.
Парламентдаги овоз беришдан кейин Канада Ташқи ишлар вазири Марк Гарно ёзма баёнот тарқатиб, мамлакат ҳукумати Шарқий Туркистонда инсон ҳуқуқлари бузилишларидан безовта эканлигини ва ушбу ҳолатларнинг геноцид деб тан олиниши бўйича халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик олиб борилишини маълум қилди.