Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канада компанияси Қирғизистон ҳукумати туфайли катта зарар кўрганини айтмоқда

1067

Centerra Gold Inc. компанияси Қирғизистондаги «Қумтор» олтин кони бошқаруви давлатга ўтиши оқибатида 926,4 миллион доллар зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг жорий йил иккинчи чораги якунларига бағишланган ҳисоботида қайд этилган.

Компания раҳбариятининг фикрича, қирғиз ҳукумати ёлғон ва чалғитувчи фикрларга асосланиб кон бошқарувини эгаллаб олди. Коннинг расмий эгаси айни пайтда Centerra Gold компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланувчи «Кумтор Голд Компани» ҳисобланади, бироқ у кон фаолиятини ва даромадларини назорат қила олмаяпти. Канада компанияси Қирғизистонни инвестиция шартномаларини бузишда айблаяпти.

Centerra Gold ва Қириғизистон ҳукумати ўртасида Қумтор кони бўйича келишмовчилик жорий йилнинг баҳоридан бери давом этяпти. Май бошидаги Бишкек суди «Кумтор Голд Компани»дан давлат ҳисобига  261,7 миллиард сўм ($3 млрд) ундириш ҳақида қарор чиқарди, 18 майда эса давлат томонидан конга янги боқшарувчи тайинланди.

Айни пайтда Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси “Қумтор” лойиҳаси бўйича тўртта жиноят иши доирасида текширувлар олиб боряпти. Жиноят ишларида кўплаб собиқ ва амалдаги юқори мартабали амалдорларнинг исми тилга олиняпти. Жумладан, мамлакатнинг собиқ президентлари Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев кон иши бўйтча халқаро қидирувга берилган. Акаев 2-8 август кунлари Қирғизистонда бўлиб, “Қумтор” иши бўйича кўрсатма берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

1114 18:05 02.12.2021

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси: импорт экспортдан кўпроқ бўлди

722 14:22 19.11.2021

Жаҳон раҳбарлари ўрмонларни кесишни тўхтатиш муддатини келишиб олишди

402 17:05 02.11.2021

Канадада мусулмонлар сони тобора ортяпти

1337 09:05 02.11.2021

Туркияга қурол эмбаргоси туфайли канадаликлар жабрланмоқда

916 09:05 29.10.2021

Канада 40 минг афғон қочқинини қабул қилмоқчи

467 12:35 13.10.2021
« Орқага