Янгиликлар

Канада масжидларида очиқ эшиклар куни ўтказилди

448

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида ғайримусулмонларга Ислом ҳақида маълумот бериш мақсадида Очиқ масжид куни ўтказилди. Бу ҳақда Victoria News нашри хабар бермоқда.

Провинция маркази Викториядаги “Ал-имон” масжидига бир кунда мингга яқин киши келиб, Ислом дини ҳақида маълумотлар олди, масжид билан танишди, аёллар рўмол ўраб кўрди.

Масжид имоми Исмоил Муҳаммад Нурнинг айтишича, очиқ эшиклар кунида Исломнинг турли жиҳатлари бўйича қизиқарли суҳбатлар бўлиб ўтди.

“Менимча, одамлар бошқа маданиятни, бошқа динни тушунмагани учун ирқчига айланади. Қўрқув мутаассибликни келтириб чиқаради, қўрқувни енгишнинг энг маъқул йўли – таълим бериш. Биз ана шунга ҳаракат қиляпмиз”, – дейди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Air Canada ходими муслима қизни рўмолини ечишга мажбурлади

2032 08:35 08.08.2019

Канадалик муслималар: «Ҳижоб – бизнинг ҳуқуқимиз»

1920 14:30 08.04.2019

Мусулмонларнинг қотили суд ҳукмидан норози

1827 13:30 12.03.2019

Қотил исломофобга берилган жазо канадалик мусулмонларни қониқтирмади

2167 19:01 11.02.2019

Канадада мусулмонларнинг қотили бир умрга қамалди

1332 19:30 09.02.2019
« Орқага