Янгиликлар

Канада мусулмонлари динга қарши қонундан норози

941

Канада мусулмонлари миллий кенгаши (NCCM) Квебек провинциясида қабул қилинган диний рамзлар тўғрисидаги мунозарали қонун устидан мамлакат Олий судига даъво киритди. Бу ҳақда GolosIslama нашри хабар бермоқда. 

Даъвога Канада фуқаро эркинликлари уюшмаси ва Ишроқ Нурул Ҳақ исмли фуқаро ҳам қўшилди.

Квебекда қабул қилинган қонун аксар давлат хизматчиларига, шу жумладан, ҳамширалар, ўқитувчилар ва полиция ходимларига иш жойида салла, ҳижоб, хоч ва кипа каби диний рамзлардан фойдаланишни тақиқлайди. 

Нурул Хақ Монреал университетида ўқитувчиликка ўқийди, лекин у ҳижоб ўрагани сабабли Квебекдаги давлат мактабларида дарс бера олмайди.

Танқидчиларнинг фикрича, бу қонун айнан ҳижоб ўраган муслималарга қарши ишлаб чиқилган бўлиб, инсонларни дини ва ишидан бирини танлашга мажбур қилади. Ўтган йилнинг июнида қабул қилинган бу қонун янги ходимларга нисбатан қўлланяпти ва унинг тарафдорларига кўра, у давлатнинг диний бетарафлигини кафолатлайди.

Квебек Олий суди мазкур қонун квебекликларга зарар етказса-да, уни бекор этолмаслигини, чунки у сайланган вакиллар томонидан тегишли тартибда қабул қилинганини билдирди. Шундан сўнг юқори инстанцияга апелляция юборилди.  

Канада масжидларида очиқ эшиклар куни ўтказилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада: рўмолни ечишни талаб қилган судя узр сўради

692 08:50 10.09.2020

Исломофобия: Торонтодаги масжидга яна ҳужум уюштирилди

447 18:00 19.08.2020

АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитини ўз уйида нишонлайди

489 16:27 31.07.2020

Канадалик сиёсатчи яҳудийларни мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди

1690 11:00 16.07.2020

Канада ҳам Европа давлатларидек Исроил босқинини қоралади

818 14:00 05.06.2020

“Россияга орамизда ўрин йўқ, чунки халқаро меъёрларга амал қилмаяпти” 

1075 09:30 02.06.2020
« Орқага