Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канада парламенти Хитойни геноцидда айблади

769

Канада парламентининг Халқаро инсон ҳуқуқлари ва халқаро тараққиёт қуйи қўмитасининг билдиришича, Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистондаги уйғурлар ва бошқа туркий халқларга муносабатини БМТнинг геноцид тўғрисидаги конвенцияга мувоқий геноцид деб аташ мумкин. 

“Евроньюс” хабарига кўра, Канада парламентининг қўмитаси Хитой ҳукуматини қораловчи баёнот тарқатган. 

“2017 йилдан бери 3 миллион зиёд уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа туркий халқлар вакиллари Хитойнинг Шарқий Туркистондаги бешафқат мустамлакачилик кампанияси, геноцид ва босқинчилиги доирасида концлагерлар, ҳибсхоналар ва мажбурий меҳнат лагерларига юборилди. Юз минглаб уйғурлар ва бошқа туркий аёллар мажбуран бепуштлаштирилди, тахминан 500 минг уйғур ва туркий халқлар болалари оилаларидан ажратилди. Концлагерлар қурбонлари психологик ва жисмоний зўравонликка, мажбурий даволанишга, жинсий тажовуз ва очликка учради”, – дейилади баёнотда. 

Шунингдек, қўмита Канада ҳукуматини Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғурлар ва бошқа халқларга муносабатини геноцид деб тан олишга чақирган. 

Хитой ҳукумати Ғарб давлатларининг бу тахлит танқидларини рад этиб, Шарқий Туркистондаги вазият бўйича тарқатилаётган бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб келади. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус: баъзи давлатлар керагидан ортиқ вакцина олмоқчи

233 10:01 26.11.2020

Канадалик мусулмонларнинг кексаларга ғамхўрлиги

342 16:30 05.11.2020

Канада бош вазири: "Сўз эркинлиги чексиз эмас!"

3278 11:22 31.10.2020

Канада: таҳдидлар туфайли масжидни ёпишга тўғри келди

913 21:00 13.10.2020

Канада: рўмолни ечишни талаб қилган судя узр сўради

940 08:50 10.09.2020
« Орқага