Канадада мусулмонларнинг қотили бир умрга қамалди

19:30 09.02.2019 1272

2017 йилда намоз ўқиётган мусулмонларни отиб ташлаган 29 ёшли Александр Биссоннетт бир умрга озодликдан маҳрум этилди. У 40 йилдан кейингина шартли равишда озод этилишини сўраши мумкин, дея хабар бермоқда ВВС.

Прокурор қотилнинг 150 йилга озодликдан маҳрум этилишини талаб қилди. Агар суд бу талабни қаноатлантирганида, Канада тарихидаги энг қаттиқ жазо бўлар эди.

Александр Биссоннетт 2017 йилнинг 29 январь куни Квебек Ислом маданий марказига кириб, у ерда намоз ўқиётганларга қарата ўқ очган. Натижада олти киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!