Канадада прописка йўқми? Бор!

15:00 04.12.2018 1314

Уни олиш жуда осон. Сиз рўйХатга қўйилган манзил ё ID-картангизда, ё ҳайдовчилик гувоҳномангизда ёзилган бўлади. Жуда кўп ташкилотлар манзилингизни сўрайди ва ўша ҳужжатлардан бирини кўрсатишингиз мумкин.

ID-карта олиш учун сиз ўша манзилда чиндан ҳам истиқомат қилаётганингизни исботлаб беришингиз керак. Исботлаш учун (шу жумладан) коммунал тўловлар квитанциясини кўрсатсангиз бас, ундаги манзилни правангизга тушириб беришади.

Коммунал хизматлар манзилингизни қаердан олади? Шунчаки телефон орқали айтасиз уларга, вассалом. Яъни, прописка учун коммунал хизматлар компаниясига телефон орқали айтган манзилингиз кифоя.

Осонгина.

P.S. Суратда ҳайдовчилик гувоҳномам. Шахсий маълумотларни ўчирдим.

P.S. Ҳайдовчилик гувоҳномадаги суратимга муносабатим — қозонда бори чўмичга чиқади.

Фарҳод ФАЙЗУЛЛАЕВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!