Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канадада яна болалар кўмилган оммавий қабр топилди

1778

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясида жойлаган ва Авлиё Южин католик миссиясига қарашли бўлган мактаб-интернат ҳудудидан 182 нафар боланинг суяклари топилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Бу сўнгги ҳафталарда католик черковига қарашли бўлган ўқув муассасаларида топилган учинчи оммавий қабрдир.

Крэнбрук шаҳри яқинида жойлашган Авлиё Южин черкови мактаби 1912-1970 йилларда фаолият кўрсатган. Ушбу мактабга туб аҳолининг фарзандлари мажбуран жалб этилган. Болаларнинг суяклари аввалги икки ҳолатда бўлгани сингари георадарлар ёрдамида топилди.

Ўтган ҳафтада Саскачеван провинциясидаги собиқ черков мактаби ҳудудидан 751 нафар боланинг қолдиқлари топилган эди.

Илк ҳолат эса Британия Колумбияси провинциясининг Камлупс шаҳридаги мактабда аниқланган, у ерга 215 бола кўмилган экан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

903 18:05 02.12.2021

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси: импорт экспортдан кўпроқ бўлди

715 14:22 19.11.2021

Жаҳон раҳбарлари ўрмонларни кесишни тўхтатиш муддатини келишиб олишди

395 17:05 02.11.2021

Канадада мусулмонлар сони тобора ортяпти

1326 09:05 02.11.2021

Туркияга қурол эмбаргоси туфайли канадаликлар жабрланмоқда

911 09:05 29.10.2021

Канада 40 минг афғон қочқинини қабул қилмоқчи

456 12:35 13.10.2021
« Орқага