Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Канадада юзлаб болалар қабрлари топилгандан сўнг черковлар ёндирилмоқда

4054

Британия Колумбиясида яна иккита католик черкови ёниб кетди. Бу ҳақда 26 июн куни CВC телеканали маълум қилган.

Унга кўра, диний муассасалар Канаданинг туб аҳолиси яшайдиган ҳудудда жойлашган эди. Ёғочдан ясалган бинолар шанба куни эрта тонгда ўт олган ва ўт ўчирувчилар келгунича ёниб тугаган. Ўтган ҳафта Британия Колумбиясида иккита католик черкови ҳам ёқиб юборилган. Унга атайдан ўт қўйилгани аниқланган, аммо жиноятчи ҳали топилмаган.

Ушбу ҳафта Саскачеван провинциясидаги ҳинду болаларининг собиқ мактаб-интернати ёнидаги ҳудудда 751 та номаълум қабр топилганлиги ҳақида маълум бўлди. Май ойи охирида Британия Колумбиясидаги ҳинду болалар учун яна бир мактабда 215 нафар вояга етмаганларнинг қолдиқлари қазиб олинган эди.
Мазкур хабар Канада жамоатчилигини ғазабга солди, улар ҳокимиятдан маҳаллий халқлар учун барча собиқ таълим муассасалари ҳудудларида шу каби қазиш ишларини олиб боришни талаб қилишди. Шунингдек, Рим-католик черковига ушбу дафн маросимларини топишга имкон берадиган ҳужжатларни ва резидент мактабларнинг бошқа ҳужжатларини нашр этишга чақириқлар ҳам бўлган.

1876 йилда Канадада Бош вазир Жон Макдоналд ҳукмронлиги остида Ҳиндулар ҳақида қонун қабул қилинган, бу қонун, хусусан, федерал ҳукумат эҳтиёжлари учун мамлакат туб аҳолисининг ерларини тортиб олишни назарда тутган эди. 1884 йилда “резидент” деб номланган махсус мактабларни яратиш тўғрисида қўшимчалар киритилди. Ҳиндистонлик болаларни Канада жамиятига қўшиб олиш учун уларни мажбурий равишда ушбу мактаб-интернатларга олиб кетишган. Статистик маълумотларга кўра, калтакланишдан ва касалликлардан 150 минг ўқувчидан камида 3,2 минг нафари вафот этган. Ушбу таълим муассасаларини бошқариш Рим-католик черкови зиммасига юкланган.

2017 йилда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу мактабларда ўқиш пайтида азият чеккан маҳаллий аҳолидан расмий равишда кечирим сўради. Шунингдек, ҳукумат жабрланганларга 800 миллион доллар тўлашга рози бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

896 18:05 02.12.2021

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси: импорт экспортдан кўпроқ бўлди

715 14:22 19.11.2021

Жаҳон раҳбарлари ўрмонларни кесишни тўхтатиш муддатини келишиб олишди

395 17:05 02.11.2021

Канадада мусулмонлар сони тобора ортяпти

1326 09:05 02.11.2021

Туркияга қурол эмбаргоси туфайли канадаликлар жабрланмоқда

911 09:05 29.10.2021

Канада 40 минг афғон қочқинини қабул қилмоқчи

456 12:35 13.10.2021
« Орқага