Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

1382

Кандован – Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида, вулқон қоясининг ёнбағрида жойлашган кичиккина ғайриоддий қишлоқ. Ҳозир сўнган Саҳанд вулқонининг чиқиндилари унинг ён бағирларида чўкинди жинс - туф ҳосил қилган. Кейин шамол, қор ва ёмғир ўз ишини қилиб, натижада биз ҳозирги кунда ғалати миноралар кўринишидаги ғайриоддий манзарани кўришимиз мумкин.

Тахминан 700 йил олдин мўғуллар босқинидан қочиб, одамлар бу ерда бошпана топганлар. Юмшоқ, эгилувчан туфда улар ўзларининг уйларини қуришни бошлаганлар.

Бугунги кунда ушбу қишлоқда 1000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Аммо уларнинг деярли барчаси яқин жойлашган шаҳарда яшайди ва сайёҳлик мавсумидагина Кандованга келишади. Қишлоқнинг ўз масжиди, ҳаммоми, тегирмони, дўконлари ва мактаби ҳам бор.

Қишлоқдаги уйларни ижарага олиш ёки харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, Кандованда машҳур минерал булоқлар бўлиб, уларнинг суви асосан буйрак касалликларини даволашда ишлатилади.

Улар сайёҳлар учун кафе ва меҳмонхоналар қуришган. Ҳатто битта беш юлдузли меҳмонхона ҳам бор. Барча маҳаллий бинолар сингари, у ҳам қояда жойлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага